Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21

«ЖИЗЗАХ ДЕНГИЗИ»

03 март 2020 йил
471
0

Вилоятимиз табиатининг гўзал ва бетакрорлигида, деҳқончилик ривожида,шубҳасиз, сув манбалари муҳим ўрин тутади. Музейимизга ташриф буюрган ўқувчиларни Жиззах сув омборининг кичик макети ҳам қизиқтиради. Кўпчилик мазкур сув иншоотини табиий ҳавза деб ҳисоблар экан.

Сув омбори Жиззах шаҳридан 9 километр шарқ ва жанубий шарқдаги Ёйилмасой жарида 1963 йилда қурила бошланган.У Сангзор дарёсининг қишки ва кузги сувлари ҳамда тошқин, сел сувларини ўзида жамлайди. Уни "Жиззах денгизи" деб ҳам атайдилар. Бугунги кунда бу "денгиз" атрофида боғроғлар, дам олиш масканлари барпо этилган. Сув омбори балиқ ови ишқибозларининг ҳам севимли масканидир.

Сув омборининг ўртача чуқурлиги 26 метр, узунлиги 5,5 километр. Сув сиғими 87,5 миллион м3ни ташкил этади. Сув омборига Равотсой ва Эски Туятортар каналидан келган сувлар ҳам қуйилади. Мазкур иншоот Шароф Рашидов тумани ва Зарбдор туманида суғорма деҳқончиликни таъминлайди. Роппароса 50 йилдан буён сув омбори Жиззах аҳлига хизмат қилиб келмоқда.

Вилоятимиз ижтимоийиқтисодий ҳаётида муҳим ўринга эга бўлган Жиззах сув омборининг тарихи нечоғли қизиқ бўлса, келажаги ҳам истиқболлидир. Боиси, сув ҳавзаси бўйида сайёҳлик хизматларини кўрсатиш имкони мавжуд.

Аллома ИГАМОВА

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар