Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда Peugeot-Citroen автомобиль заводи лойиҳаси ёпилди

Жиззахда Peugeot-Citroen автомобиль заводи лойиҳаси ёпилди

07 март 2020 йил
382
0

Франция компанияси маблағлари жалб этилмагани сабабли Жиззахда Peugeot-Citroen автомобиль заводи лойиҳаси ёпилди, деб хабар бермоқда Spot.

Аввалроқ Volkswagen Ўзбекистонда енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқаришни бошлаши хабар берилган эди. Ишлаб чиқариш «Жиззах эркин иқтисодий зонаси»да ташкиллаштирилади ва дастлабки модел Volkswagen Caddy бўлади.

2017 йилда худди шу зонада Президент қарорига мувофиқ Peugeot-Citroen автомобиль заводини 1 йилда қуриш ва унда йилига Peugeot Expert ва Peugeot Boxer русумидаги  16 000 та енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Лойиҳа бўйича умумий инвестиция қарийб 130 миллион еврога тенг бўлган. Кейинчалик маълум бўлишича, лойиҳани қайта кўриб чиқишга қарор қилинган, кейин эса инвестиция дастуридан бутунлай йўқ бўлган.

2020 йилнинг  январида «Ўзавтосаноат» ва Франциянинг Peugeot Citroen Automobiles S.A компанияси ўртасида келишмовчиликлар юзага келгани маълум қилинган.

«Ўзавтосаноат» матбуот хизматида таъкидланишича, «Фольксваген Груп Рус» компанияси билан лойиҳага ажратилган ишлаб чиқариш объектлари «Ўзавтосаноат» маблағлари ҳисобига қурилган.

Peugeot-Citroen заводини қуриш учун францияликлар маблағ ажратмаган ва лойиҳа ёпилган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар