» » Жиззахда хатланган мол-мулкларни сотиш учун савдо ташкилотлари очиқ танлови бўлиб ўтмоқда

Жиззахда хатланган мол-мулкларни сотиш учун савдо ташкилотлари очиқ танлови бўлиб ўтмоқда

25 июль 2018 г 2 500 Комментарии: 0

Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармасида суд ҳужжатлари ва бошқа органларҳужжатлари ижроси бўйича мол-мулкни сотиш учун савдо ташкилотлари очиқ танловини ташкил этиш масаласида ташкилий йиғилиш бўлиб ўтди.

Очиқ танловга суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш билан боғлиқ хизмат кўрсатиш тури қўйилади. Унда ижроҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш учун савдо ташкилотлари танлаб олинади. Такдим этилган ариза ва хужжатлар танлов ўтказиш Комиссияси томонидан Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси биносидаЖиззах шаҳри хамда туманлар ҳудудлари бўйича 2018 йил 15 августгача кўриб чиқилиб, ғолиблар аниқланади.

Йиғилишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган, турғун савдо шахобчаси мавжуд юридик шахслар танловда иштирок этишлари таъминлаш масаласи атрофлича кўриб чиқилди.

Бинобарин, савдо ташкилотлари бўлган танлов катнашчилари томонидан Комиссия номига ариза, давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, савдо ташкилоти таъсис хужжатлари, савдо дўконига бўлган мулк (ижара) хуқуқининг мавжудлигини тасдиқловчи хужжатларнинг нусхаси, савдо дуконининг жойлашган жойи тўғрисида маълумот, унингқисқача тавсифномаси ва фотосурати тақдим этилади.

Йиғилишда танловни ўтказиш билан боғлиқ барча шарт ва мезонлар бўйича ахборот берилиб, уни Бош прокуратура хузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошкармасида 15 август куни сифатли ўтказиш бўйича келишиб олинди.

Хабибулла Лапасов

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси катта инспектори

2-даражали юрист

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!