» » Олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовлари Жиззах вилоятида тўлиқ якунланди

Олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовлари Жиззах вилоятида тўлиқ якунланди

15 сентябрь 2020 г 767 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида тест синовлари “Сўғдиёна” марказий ўйингоҳида 3 та секторда 2 сменада ўтказилди.

Жиззах вилоятида жами 71 201 нафар абитуриентлар тест синовларида иштирок этиши белгиланган бўлиб, шулардан 2608 нафар абитуриентлар номаълум сабабларга кўра тест синовларида иштирок этмади.

3 нафар абитуриентларнинг тана ҳарорати юқорилиги учун далолатнома тузилиб тест синовларига киритилмади.

Тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга ва секторларга киришда абитуриентларнинг 7 нафари ўринга ўрин киришга урингани учун 12 нафари эса телефон олиб киришга уринганлиги сабаб, 4 нафари шпаргалка олиб киришга ҳаракат қилгани учун 1 нафари алоқа воситаси (микро чип) олиб киришга урингани учун тест синовларидан четлаштирилди.

Жами тест синовларида қоида бўйича иштирок этган ва натижалари эълон қилинган абитуриентлар сони 68 531 нафарни ташкил қилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!