Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » «Бойчечак» мактабгача таълим муассасаси биносини таъмирлашга 5 миллиард сўм маблағ ажратилди

«Бойчечак» мактабгача таълим муассасаси биносини таъмирлашга 5 миллиард сўм маблағ ажратилди

07 август 2018 йил
2 160
0

Фориш туман марказидаги «Ўзбекистон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Бойчечак» мактабгача таълим муассасаси ўтган асрнинг етмишинчи йилларида бунёд этилган бўлиб, анча таъмирталаб ҳолатга келиб қолган эди.

Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ривожлантириш давлат дастури асосида «Бойчечак» мактабгача таълим муассасаси биносини мукаммал таъмирлашга киришилди. Ушбу мақсад учун давлат бюджетидан 5 миллиард сўм маблағажратилди.

– Бино тўлиқ мукаммал таъмирлангач, мактабгача таълим муассасаси замонавий кўриниш касб этиб, янги мебель ва жиҳозлар билан таъминланади ҳамда бир йўла халқимизнинг 280 нафар ўғил-қизларини ўз бағрига олади, – дейди мактабгача таълим муассасаси мудираси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Раъно Дауланова.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар