Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» »   Жиззахда қурувчилар куни байрами нишонланди

  Жиззахда қурувчилар куни байрами нишонланди

13 август 2018 йил
598
0

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 августдаги Фармонларига асосан 2017 йилдан бошлаб август ойининг иккинчи якшанба куни «Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни» деб эълон қилинди.

Ушбу сана мунасабати билан Жиззах вилоятида соҳа ходимлари учун байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб “Халқимизнинг ҳаёт сифати ва даражасини оширишга бевосита хизмат қиладиган Сизларнинг эзгу ишларингиз ҳақида гапирганда, аҳоли пунктларини қуришда комплекс ёндашув асосида уй-жой, турли бино ва иншоотлар билан бирга ҳудудларда ижтимоий инфратузилма объектлари, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, таълим, тиббиёт ва маданият муассасалари, янги истироҳат боғлари ва хиёбонлар, фавворалар, болалар майдончалари ва спорт масканлари бунёд этилаётганини мамнуният билан таъкидлаш лозим” деб барчани байрам билан табриклади. 

2017 йилда барча маблағлар ҳисобидан жами умумий қиймати 121,1 млрд сўмлик 123 та инвестиция объектлари жумладан, 11 та соғлиқни сақлаш, 24 та умумтаълим мактаблари, 8 та ўрта махсус касб ҳунар объектлари, 15 та мактабгача таълим, 4 та болалар спорти ва бошқа 61 та объектлар фойдаланишга топширилди.

Бундан ташқари, ўтган йилда умумий қиймати 100 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар ҳисобига 908 та янгиланган намунавий лойиҳадаги уй-жойлар, шунингдек бошқа турдаги хизмат уйлари фойдаланишга топширилди.

2018 йилда барча маблағлар ҳисобидан умумий қиймати 65 млрд. сўмдан ортиқ 72 та инвестиция объектлар қурилиши белгиланган.

Жумладан, 18 та соғлиқни сақлаш объектлари, 22 та умумтаълим мактаблари, 7 та мактабгача таълим муассасалари, 3 та болалар спорти, 6 та қирғоқларни мустаҳкамлаш ва 6 та бошқа объектларнинг қурилиши бошлаб юборилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, “Обод қишлоқ” дастури доирасида 340 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар ҳисобига 7709 та якка тартибдаги аҳоли уйлари ва кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш, 124 км. ичимлик суви тармоқлари қуриш, 260 км. электр тармоқларини янгидан тортиш,
148 км ички йўлларини таъмирлаш, 90 дан ортиқ ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш белгиланган ҳамда ушбу ишларни бажариш бўйича вилоятнинг барча туманларида ишлар бажарилмоқда.

Мамлакатимиз қурилиш соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, Республикада амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, қурилиш индустрияси ва миллий меъморчиликни ривожлантириш, тизимга илғор технологияларни жорий этиш, замонавий бино ва иншоотларни барпо этиш, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириш борасидаги катта хизматлари ҳамда соҳага оид давлат дастури ижросини таъминлашдаги фаол иштироки муносабати билан Республикамизнинг барча ҳудудларидаги қурилиш соҳаси ходимлари Президентимиз томонидан муносиб тақдирланди.

Хусусан,  вилоятимиздан “Меҳнат шуҳрати” ордени билан «Ўзшаҳар қурилиш инвест» масъулияти чекланган жамияти инжиниринг компаниясининг Қурилишда техник назоратни амалга ошириш бўлими ҳудуд бошлиғи Саатов Бахтиёр, Жиззах шаҳридаги “Камол” кўп тармоқли қурилиш корхонаси иш юритувчиси Солиев Набижон, “Дўстлик” ордени билан, Жиззах шаҳар “Агро стандарт плюс” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Бадалян Гарик ҳамда Жиззах шаҳридаги “Зенаткор темир бетон буюмлари” МЧЖ масъулияти чекланган жамияти цех бошлиғи Эргашев Мусурмонқул тақдирланганликларини  алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур.

Шунингдек, бир гурух соҳа ходимлари вилоят ҳокими томонидан тақдирланишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборт хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар