Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фоторепортаж: Жиззах вилоятида “Корея Фестивали–2018” бошланди
03 октябрь 2018 г 3 267 Комментарии: 0
Бугун Жиззах вилоятида "Корея Фестивали–2018” Корейс маданияти тадбирлари бошланди.
Хусусан, соат 10:00 Жиззах вилоят мусиқали драма театрида Жиззах вилоятҳокимлиги билан ҳамкорликда "Корея ва Ўзбекистон дўстлиги” мавзусида бошланғич синф ўқувчилари ўртасида расм чизиш танлови бўлиб ўтди.
Соат 16:00 да Жиззах вилоят мусиқали драма театрида "Корейс фильмлари фестивали”нинг очилиш маросими ўтказилди.
Унда Кореянинг анъанавий жанг санъати ва замонавий рақсларини уйғунлаштирган машҳур "JUMP” мусиқий тамоша гуруҳи ва Ўзбекистонлик Корейс диаспораси вакилларининг "Koryo” ансамбъли ўз тамошалари билан иштирок этишди.
Шунингдек,"Корейс филимлари фестивали”ни "Ғаройиб туш” номли фильм очиб берди. Мазкур фильмда ўлим фариштасининг тасодифий хатоси туфайли бевақт вафот этган аёлнинг оиласига қайтариш жараёнида оила муҳаббати ва унинг нақадар муқаддаслигини таъсирли ва комедик равишда ифодалаб бериб, миллионлаб корейс тамошабинларининг муҳаббатини қозонган фильм ҳисобланади.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!