Жиззахда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги ҳолати қандай? » Жиззах вилояти ҳокимлиги расмий ахборот сайти
Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ | ENGLISH

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги ҳолати қандай?

Жиззахда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги ҳолати қандай?

26 июль 2018 йил
79
0

Дастлабки маълумотларга кўра 2018 йилнинг январь-июнь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқхўжалиги маҳсулот (хизмат) ларининг умумий ҳажми 1502 704,7 млн. сўмни ёки 2017 йил январь-июнь ойларининг мос даврига нисбатан 104,9 фоизни, шу жумладан деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар –1484 616,7 млн.сўмни (104,8 фоиз), ўрмон хўжалигида–2 888,3 млн.сўмни (103,4 фоиз), балиқ хўжалигида–15 199,7 млн.сўмни (115,5 фоиз) ташкил қилди.

Хусусан юқори ўсиш суръатлари Фориш (107,2 фоиз), Арнасай (106,9), ва Зарбдор (106,4 фоиз) туманларида кузатилди. Дўстлик (103,7 фоиз), Мирзачўл (104,1 фоиз), Пахтакор (104,1 фоиз) ва Зафаробод туманларида (104,5 фоиз) эса аксинча паст сур'атлар кузатилди.

Жиззах вилоятнинг қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумийҳажмида Ғаллаорол туманининг улуши 12,9 фоизни ташкил этди ва туманлар бўйича этакчилик қилмоқда, Бахмал ва Ш.Рашидов туманлари мос равишда 12,4 фоиз ва 11,0 фоиз кўрсаткич билан кейинги ўринларни эгаллади. Энг кам улуш Янгиобод тумани (3,0 фоиз) ва Жиззах шаҳрида (2,6 фоиз) қайд этилди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари

2018 йилнинг январь-июн ойларида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлариҳажмининг ошиши 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 104,9 фоизни, шу жумладан, деҳқончилик маҳсулотлари – 103,4 фоизни, чорвачилик маҳсулотлари – 106,1 фоизни ташкилқилди.

Хўжаликлар тоифалари бўйича таҳлиллар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар умумий ҳажмининг 69,6 фоизи - деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларига, 27,4 фоизи – фермер хўжаликларига, 3,0 фоизи - қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларга тўғри келишини кўрсатмоқда.

Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг улуши хўжаликлар тоифалари бўйича тақсимланиши туманлар кесимида таҳлил қилинганда, энг юқори кўрсаткичлар барча туманларда деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларига тўғри келиши кузатилди.

Деҳқончилик

2018 йилнинг январь-июн ойларида ишлаб чиқарилган деҳқончилик маҳсулотларинингҳажми 658 701,2 млн.сўмни ёки 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 103,4 фоизни ташкил этди. Ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажмида деҳқончилик маҳсулотларининг улуши 43,8 фозни ташкил қилди.

Ҳосилни йиғиб олиш. 2018 йилнинг январь – июн ойларида 421049 тонна (99,7 фоиз) бошоқли дон экинлари, шундан 394908 тонна (97,6 фоиз) буғдой, 46 277 тонна (109,0 фоиз) сабзавотлар, 12 957 тонна (111,9 фоиз) мева ва резаворлар, 8 890 тонна (105,2 фоиз) картошка, 2450 тонна (116,7 фоиз) полиз, 539 тонна (109,1 фоиз) узум маҳсулотлари йиғиб олинди.

2018 йилнинг январь-июн ойларида чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 803 097,3 млн. сўмни ёки 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 106,1 фоизни ташкил қилди. Ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий хажмида чорвачилик маҳсулотларининг улуши 53,4 фоизни ташкил этди.

2018 йилнинг январь-июн ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан тирик вазнда 86,7 минг тонна гўшт (2017 йилнинг январь-июнга нисбатан 106,7 фоизга кўп), 267,2 минг тонна сут (105,0 фоизга), 158 032 минг дона тухум (108,5 фоизга) ишлаб чиқарилди.

Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичларини хўжаликлар тоифалари бўйича таҳлил қилар эканмиз, тирик вазнда гўштнинг умумий ҳажмидан 97,9 фоизи, сутнинг 98,2 фоизи, тухумнинг 66,8 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлариҳиссасига тўғри келишиниқайд этиш лозим, шунингдек балиқнинг 70,1 фоизи қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ҳиссасига тўғри келади.

Йирик шохли қорамоллар ва паррандалар бош сони

2018 йилнинг 1 июл ҳолатига йирик шохли қорамолларнинг умумий бош сони 867,6 минг бошга, шу жумладан сигирлар–245,2 минг бошга, қўй ва эчкилар–2051,3 минг бошга, паррандалар–3151,0 минг бошга етди.

2017 йилнинг мос даври билан солиштирилганда барча тоифадаги хўжаликларда йирик шохли қорамоллар бош сони–27,5 минг бошга (96,9 фоизга) камайган, шу жумладан қўй ва эчкилар–122,2 минг бошга (106,3 фоизга), паррандалар–415,9 минг бошга (115,2 фоизга) кўпайди.

2018 йининг 1 июл ҳолатига йирик шохли қорамоллар бош сони тўғрисидаги маълумотларниҳўжалик тоифалари бўйича таҳлил қилар эканмиз, йирик шохли қорамолларнинг 3,8 фоизи фермер хơжаликлари ҳиссасига, 94,8 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хơжаликларига, 1,4 фоизи қишлоқ хơжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларга тўғри келишини қайд этиб ўтиш лозим, шунга мос равишда қўй ва эчкиларнинг умумйий сонидан 15,1 фоизи фермер хơжаликларига, 77,9 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хơжаликларига, 7,0 фоизиқишлоқ хơжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларга тўғри келади, шунингдек паррандалар умумий сонидан 10,0 фоизи фермер хơжаликларига, 62,4 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хơжаликларига, 27,6 фоизи қишлоқ хơжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларга тўғри келади.

Қишлоқ хўжалиги ва экология

статистикаси бўлими бошлиғи:

У.Юсупов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар