Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда асосий капиталга киритилган инвестициялар
19 июль 2018 г 3 060 Комментарии: 0
2018 йил январь-июнида асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажми миллий валютада 1229,4 млрд. сўмни (АҚШ доллари эквивалентидаги ҳажми – 15,0 миллион АҚШ долларини) ёки 2017 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 130,5 фоизни ташкил қилди.
Асосий капиталга инвестицияларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича таркибида юқорида таъкидлаб ўтилганидек турар – жой бинолари қурилиши етакчилик қилмоқда. Ушбу тармоқда жами молиялаштириш манбалари ҳисобидан 400,4 млрд.сўм ёки жами асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг 32,6 фоизи ўзлаштирилган. Шундан 261,3 млрд.сўм ёки жами инвестицияларнинг 21,3 фоизи ишлаб чиқариш саноати учун йўналтирилган.
Инвестиция ва қурилиш
статистикаси бўлими
Д.Мулладжонов
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!