Жиззах вилояти ҳокимлиги » Ташкилий тузилма
Вилоят ҳокимининг 2017 йил 1 декабрдаги 735-сонли қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3407-сонли қарори тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўгрисида”ги ПҚ-3403-сонли қарори ҳамда 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПҚ-4947-сонли Фармонида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳудудлар иқтисодиётига инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини самарали ташкил этиш ва туризмни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3407-сонли қарорининг ижросини таъминлаш максадида қарор қиламан:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3407-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
Вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими, туманлар ва шаҳар ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи (Ш.Низомов)га янги жорий этилаётган ҳоким ўринбосарларининг функционал вазифаларини ҳамда унинг котибияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш бўйича таклиф киритиш вазифаси юклатилсин.
Жиззах вилояти ҳокимлиги бошқарув аппаратининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофик, Жиззах шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппаратининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ, Зомин тумани ҳокимлиги бошқарув аппаратининг ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ, Мирзачўл, Фориш ва Бахмал туманлари ҳокимликлари бошқарув аппаратининг ташкилий тузилмаси 4- иловага мувофиқ, Янгиобод тумани ҳокимлиги бошқарув аппаратининг ташкилий тузилмаси 5-иловага мувофиқ, Ғаллаорол тумани ҳокимлиги бошқарув аппаратининг ташкилий тузилмаси 6-иловага мувофиқ, Арнасой, Дўстлик, Зарбдор, Зафаробод, Пахтакор ва Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги бошқарув аппаратининг ташкилий тузилмаси 7-иловага мувофиқ, вилоятдаги давлат бошқаруви органларининг чекланган сони 8-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармасига вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппарати ходимларининг штатлар жадвалини ушбу қарорга мувофиқ қайта кўриб чиқиш топширилсин.
Вилоят ҳокимининг 2017 йил 8 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2691-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги ПҚ-3374-сонли қарори тўғрисида»ги 664-қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Худайбердиев, ташкилий-назорат гурухи раҳбари Ш.Низомов зиммасига юклатилсин.
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Салиев
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!