Жиззах вилояти ҳокимлиги » Жиззах воҳаси қадамжолари
Она диёримиз – Ўзбекистон тарихи шу заминда яшаб ўтган буюк аждодларимиз қолдирган жуда катта тарихий мерос билан ҳар қанча фахрланишга арзигуликдир. Жиззах воҳаси ҳам ана шу буюк тарих шодасида авлодлар ардоғига муносиб маданий манзиллари, бебаҳо тарихий масканлари билан энг муносиб ўринга дахлдор.
Жиззах тарихининг энг қадимги саҳифалари ҳақида гап кетганда, албатта жаҳон тарихига дахлдор саналмиш «Сайхонсой қоятошлари»даги суратларни (4,5 минг йил аввал), энг қадимги одамлар яшаганлиги тахмин этилаётган «Пешағор ғори» маданий қатламларини , икки минг – икки ярим минг йиллик тарихга эга «Мозорсой ёдгорликлари»ни, «Жомонжар ер ости эҳромлари»ни, қадимги манбаларда тилга олинган Газа, Харакана, Зомин, Собот, Миқ (1,2,3,4,5,6), Марсманда, унданда қадимгироқ бўлмиш хитой солномаларида тилга олинган «Еча шаҳри» қолдиқлари бўлмиш қадимги қалъалар ва шаҳарлар ўринларини фахр билан тилга оламиз.
Бундан минг йиллар бурун боболаримиз ўз замонасида бутун Ўрта Осиёда энг қадимги ва энг маҳобатли ирригация иншооти саналмиш «Банд тўғони»ни жуда катта маҳорат билан бунёд этишганлари кишини лол қолдиради.
Бу ҳудудда яшаган эл-нуфус томонидан минг йиллардан берисига азиз тутиб келинган«Темир дарбоза», “Саъд ибн Абу Ваққос”, “Парпи ота”, «Хўжамушкент ота”, “Новқа ота”,“Ўсмат ота”, “Саид Бурхониддин Қилич”, “Хўжабоғбон ота” каби кўплаб мўтабар зиёрат манзиллари ва қадамжолар борки, бугунги мустақиллик йиллари шарофатидан янада обод ва кўркам манзилларга айланди, ўз салобати ва саловати билан юртимиз саодатига шукуҳ бағишлаб турибди.
Ўзбекистон Республикасининг “Маданий мерос обектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида” Қонуни ижросини таъминлаш ҳамда вилоят ҳудудидаги тарихий, маданий ва меъморий ёдгорликларни асраб-авайлаш, уларни келажак авлодларга етказиш чораларини кўриш ва ёдгорликларнинг давлат муҳофазасини таъминлаш мақсадида қатор тадбирий чоралар кўрилмоқда.
Бу ишлар Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 29 июлдаги 269 -сонли “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ва “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро комиссия тўғрисидаги Низом”, “Ўзбекистон Республикаси маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритиш тўғрисидаги Низом” ва “Маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизаси тўғрисидаги Низом”лар, Вазирлар Маҳкамасининг «Тарихий обидалар, зиёратгоҳлар ва қадамжоларда аҳолига ҳамда сайёҳларга хизмат кўрсатишни янада яхшилаш чоралари тўғрисида»ги мажлиси баённомаси талабларини бажариш мақсадларига қаратилган. Шундай қилиб, 2008 йилнинг 10 июн ҳолатига Жиззах вилояти ҳудудида жами 372 та маданий мерос объектлари, шундан 42 та тарихий обида ва муқаддас зиёратгоҳлар, 267 та археологик манзилгоҳлар, 63 та монументал ёдгорликлар(ҳайкаллар, бюстлар, хотира майдонлари) “Давлат муҳофазаси рўйхатлари”га киритилган.
* * *
Ҳар бир юртнинг ўз табаррук масканлари, бош узра тутган муқаддас зиёратгоҳлари бўлгани каби Жиззах воҳасининг ҳам мўътабар зиёратгоҳлари бор.
«Боғи мозор» зиёратгоҳи (Саййид Мир Халилиллоҳ ота зиёратгоҳи)
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!