» Очиқ ахборотлар рўйхати

Очиқ ахборотлар рўйхати

ОЧИҚ АХБОРОТЛАР РЎЙХАТИ

(Вилоят ҳокимининг 2014 йил 18 июндаги 145-сонли қарори билан тасдиқланган).

Маҳаллий ҳокимликлар, хўжалик бошқаруви органлари томонидан тақдим қилинадиган очиқ ахборотлар рўйхати

Ҳокимлик тузилмаси ва фаолиятига оид:

Ҳокимликлар тузилмалари, функсиялари, вазифалари, ваколатлари ва асосий фаолиятлари (ҳокимликнинг ҳуқуқий мақомини, шу жумладан, унинг ташкилий тузилмаси, функсиялари ва вазифалари, тузилмавий бўлинмалари ва ҳокимият тасарруфидаги ташкилотларни белгиловчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар);

Ҳокимлик фаолияти йўналишлари бўйича ҳукумат ва давлат идоралари томонидан қабул қилинган дастурлар (номи, мақсади, асосий вазифалари, буюртмачилар, бош ижрочилар, бажарилиш муддати ва кутилаётган натижалар);

Ҳокимликларда фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби (ариза, шикоят ва фуқароларнинг бошқа мурожаатлари, алоқа қилиш учун маълумотлар, мутасадди раҳбарлар ҳақида маълумот);

Ҳокимлик фаолияти тўғрисида янгиликлар, таркибий ва кадрлар ўзгаришлари, қабул қилинган қарорлар, режалаштирилаётган ва ўтказилган тадбирлар тўғрисида хабарлар;

Юридик ва жисмоний шахслар иштироки режадаги тадбирлар (йиғилишлар, мажлислар, учрашувлар, матбуот анжуманлари, семинарлар, брифинглар, кўргазмалар, давра суҳбатлари ва бошқалар);

Ҳокимлик раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари тўғрисида маълумот (раҳбар ва унинг ўринбосарларининг қисқача таржимаи ҳоли, фотосурати), қабул қилиш кунлари ва вақти, боғланиш учун маълумотлар (телефон ва факс рақамлари, юридик ва электрон манзиллар).

Ҳокимликларда мавжуд бўш иш ўринлари ва ишга қабул қилиш тартиблари;

Ҳокимликларнинг давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар ҳамда хорижий ва халқаро ташкилотлар билан алоқалари;

Амалга ошириш чоғида ҳокимлик иштирок этадиган халқаро шартномалар;

Ҳоким ва халқ депутатлар Кенгаши томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар;

Ҳоким ва халқ депутатлари Кенгашининг муқаддам қабул қилинган меъёрий-ҳужжатларнинг ўз кучини йўқотганлигини тасдиқлаш тўғрисидаги Қарорлари;

Ҳокимлик ва унинг ташкилотлари томонидан товарлар етказиб бериш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) бўйича ташкил этиладиган очиқ танлов –тендер ва ким ошди савдолари;

Ҳудудий ривожланиш масалаларига оид:

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича комплекс дастурлар;

Қишлоқ хўжалиги ва аҳоли фаровонлигини ошириш соҳаларидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ҳукумат ва минтақавий дастурларни амалга оширилиши;

Фуқароларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоясига қаратилган тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар;

Ҳудудларни ривожлантириш, туман ва шаҳар қурилиши бош режаси ва қоидалари бўйича истиқболли дастурлар;

Маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда маҳаллий солиқлар бўйича имтиёзлар миқдори;

Маҳаллий бюджетни ижро этиш бўйича ҳисоботлар;

Табиий ва меҳнат ресурсларидан унумли фойдаланиш, атроф муҳитни ҳимоя қилиш бўйича қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, дастурлар, амалга оширилган тадбирлар;

Иқтисодиёт, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига оид:

Мавжуд транспорт қатнови йўналишлари ва транспорт хизматларини ташкиллаштириш бўйича фуқароларнинг таклифларини қабул қилиш тартиби;

Спиртли ичимликлар савдоси фаолиятини лицензиялаш тартиби;

Автомобил ёқилғиси савдоси фаолиятини лицензиялаш тартиби;

Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дисклар ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолиятини лицензиялаш тартиби;

Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тартиби;

Уй-жой муносабатларини тартибга солиш;

Вилоятнинг инвестиция салоҳияти, жорий инвестицион вазият ва устувор лойиҳалар, инвесторлар учун яратилган имкониятлар, имтиёзлар ва преференсиялар;

Хорижий инвестицияларнинг йиллик ҳажми;

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши, тадбиркорлар учун бэрилган имкониятлар, имтиёз ва преференсиялар;

Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг натижалари, минтақалар бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини етиштиришнинг ҳолати;

Капитал қурилишдаги иқтисодий ислоҳотлар ҳолати;

Вилоятдаги аҳоли пунктлари бош режаларини ишлаб чиқиш;

Уй-жой ва коммунал хўжалигида олиб борилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, уй-жой-хўжалигида ислоҳотларнинг асосий босқичлари ва хизматлар сифатини янада яхшилаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, улгуржи ва аҳоли истеъмолчилар учун яратилган имкониятлар;

Бизнесни режалаштириш ва бошқариш, тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш масалалари;

Тадбиркорликни давлат томонидан лицензиялаш ва тартибга солиш масалалари;

Хусусий тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш учун зарур хужжатлар рўйхати;

Хусусий тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш тартиби;

Хусусий тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш тартиби;

Хусусий тадбиркорлик субъектлари учун солиқ имтиёзлари;

Лицензияланиши лозим бўлган хусусий тадбиркорлик фаолияти турлари рўйхати;

Хусусий тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби;

Кичик бизнес субъектларини рўйхатдан ўтказиш учун зарур хужжатлар;

Кичик бизнес субъектларини рўйхатдан ўтказиш тартиби;

Кичик бизнес субъектларининг солиқ имтиёзлари;

Кичик бизнес субъектларини солиққа тортиш тартиби;

Кичик бизнес субъектларини тугатиш тартиби;

Йирик ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарини рўйхатдан ўтказиш учун зарур ҳужжатлар рўйхати;

Йирик ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби;

Йирик ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни солиққа тортиш тартиби;

Йирик ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни тугатиш тартиби;

Иқтисодий ночор ва банкрот деб эълон қилинган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати;

Ижтимоий соҳа бўйича:

Жамоат истироҳат боғлари, ҳайвонот боғлари, давлат қўриқхоналари, табиий ёдгорликлар тўғрисидаги маълумотлар;

Хаж ва Умра зиёратларини амалга оширишни ташкиллаштириш тартиби;

Оммавий тадбирлар ўтказишга мўлжалланган объектлар рўйхати;

Оммавий тадбирларни назорат қилиш бўйича комиссия иш фаолияти ва оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсат олиш тартиби;

Болаларни тарбиялаш, уларни таълим-тарбия муассасаларига жойлаштириш, саломатликларини мустаҳкамлаш, вояга етмаганлар назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, амалга оширилган тадбирлар;

 Халқ депутатлари Кенгаши ва фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари фаолиятига оид:

Маҳаллий халқ депутатлари Кенгаши сессияси ўтказиладиган муддат ва кун тартибига киритилган масалалар тўғрисидаги Қарори ҳақида;

Халқ дэпутатлари Кенгашининг иш тартиби, уларнинг доимий ва бошқа комиссиялари бўйича Низом;

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига кирувчи масалалар бўйича чораклик ҳисоботлар;

Коммунал хизмат соҳасига оид:

Иссиқлик таъминоти хизматлари ва кўрсатилган хизмат учун ҳақ тўлаш тартиби;

Иссиқлик таъминоти истеъмоли ҳисоблагичлар ўрнатиш шартлари;

Иссиқлик таъминоти истеъмолчилари билан ишлаш бўйича мутасадди ташкилот ва корхоналарнинг телефон рақамлари

Иссиқлик таъминоти истеъмолчисини ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқариш тартиби;

Иссиқлик таъминоти истеъмолчисини ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқариш учун талаб қилинадиган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш ва олиш тартиби;

Иссиқлик таъминоти истеъмолчисини ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқариш учун ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида тўлдириш зарур бўлган барча шакллар;

Юридик ва жисмоний шахслар учун иссиқлик таъминоти хизматлари учун тарифлар; ‎

Маиший  ва техник чиқиндиларни чиқариб ташлаш учун ҳақ тўлаш тартиби;

Маиший ва техник чиқиндиларни чиқариб ташлаш хизматлари истеъмолчилари билан ишлаш бўйича мутасадди ташкилот ва корхоналарнинг телефон рақамлари;

Маиший ва техник чиқиндиларни чиқариб ташлаш хизматлари истеъмолчисини ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқариш тартиби;

Маиший ва техник чиқиндиларни чиқариб ташлаш хизматлари истеъмолчисини ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқариш учун талаб қилинадиган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш ва олиш тартиби;

Маиший ва техник чиқиндиларни чиқариб ташлаш хизматлари истеъмолчисини ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқариш учун ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида тўлдирилиши зарур бўлган барча шакллар;

Фойдаланувчиларнинг барча тоифалари учун маиший  ва техник чиқиндилар чиқариб ташланиши учун тарифлар;

Совуқ сув таъминоти ва канализация хизматлари учун ҳақ тўлаш тартиби;

Совуқ сув таъминоти истеъмоли ҳисоблагичлар ўрнатиш шартлари тўғрисида маълумотлар;

Совуқ сув таъминоти истеъмолчилари билан ишлаш бўйича мутасадди корхона ва ташкилотларнинг телефон рақамлари;

Совуқ сув таъминоти истеъмолчисини ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқариш тартиби;

Совуқ сув таъминоти истеъмолчисини ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқариш учун талаб қилинадиган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш ва олиш тартиби;

Совуқ сув таъминоти истеъмолчисини ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқариш учун ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида тўлдирилиши зарур бўлган барча шакллар;

Юридик ва жисмоний шахслар учун совуқ сув таъминоти хизматлари учун тарифлар.

Қарорни юклаш(пдф, 556кб)

фильмы бесплатно

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!