Жиззах вилояти ҳокимлиги » Мактабгача таълим муассасалари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги “2017–2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-2707-сонли ҳамда 2017 йил 9 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3261-сонли, 2017 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3305-сонли қарорларингиз ижросини таъминлаш мақсадида мактабгача таълим муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, болаларни мактаб таълимига тайёрлаш даражасини тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш, болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича зарурий чора-тадбир ва режаларимизни белгилаб олганмиз.
Бугунги кунда вилоятда жами мактабгача таълим ёшидаги болалар (3-7) сони 105 994 нафарни ташкил этади. Шулардан 23 630 нафари (22,3%) мактабгача таълим муассасаларига (МТМ) қамраб олинган.
МТМларда жами қувват ўрни – 22 352 Фойдаланилаётган қувватлар ўрни - 23 630 Фойдаланиш даражаси - 105,7% Педагоглар – 1563 нафар Шулардан: Олий – 303, Ўрта махсус – 1026 |
Вилоятда жами 193 та мактабгача таълим муассасалари мавжуд.
Давлат МТМ лари – 182 та Нодавлат МТМ лари – 11 та (Жиззах шаҳрида 4 та, Ш.Рашидов туманида 4 та, Бахмал, Ғаллаорол ва Зарбдор туманларида 1 тадан давлат рўйхатидан ўтган) |
2018 йилда 9 та давлат мактабгача таълим муассасаларининг 7 та филиаллари давлат мактабгача таълим муассасасига айлантирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
30 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3305-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг 2017 йил 3 октябрда 594-сонли қарори қабул қилиниб, 2017 йил 18 декабрь ҳолатига вилоят мактабгача таълим бошқармаси ҳамда бошқарма тасарруфидаги барча туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларига умумий ҳисобда жами 1 млрд. 076 млн. сўмлик офис жиҳозлари (мебел, компьютер техникаси) билан таъминланди.
Жиззах вилояти Мактабгача таълим бошқармасига Жиззах шаҳар И.Каримов шох кўчаси, 169-уйда жойлашган бўлиб, барча зарурий жиҳозлар билан таъминланди. |
Вилоятдаги туман (шаҳар) ҳокимларининг аниқ таклифи билан барча туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларига замонавий алоҳида маъмурий бинолар ҳамда режа асосида алоҳида хоналар ажратилди.
Ушбу ажратилган бинолар ва унинг хоналари тўлиқ таъмирланиб, ҳозирги кунда барча туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари фаолият кўрсатмоқда.
Вилоят мактабгача таълим бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари тўлиқ малакали ходимлар билан таъминланган.
Вилоят бошқармаси ва шаҳар туман бўлимларига 218 та штат бирлиги ажратилган. Бошқарма учун ажратилган 24 та штат бирлигига кадрлар ишга қабул қилинди. |
Ҳозирги кунда вилоят мактабгача таълим бошқармаси ва унинг худудий бўлимларининг барчаси вазирлик, маҳаллий ҳокимлик ҳамда бошқа ташкилот ва идоралар билан ҳужжат алмашинув тизимини таъминлаш мақсадида ҳимояланган электрон почта ҳамда ҳимояланган Е-ХАТ тизимига уланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил
29 декабрдаги “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2707-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йил 7 январда вилоят ҳокимининг 16-сонли қарори қабул қилинган.
Мазкур қарорга асосан мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мактабгача таълим муассалари тармоғини кенгайтириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, болаларни мактаб таълимига тайёрлаш даражасини тубдан яхшилаш, таълим тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларни тадбиқ этиш, болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилган чора-тадбирларга асосан вилоятда 2017-2021 йилларда жами қуввати 9850 ўринли 81 та мактабгача таълим муассасалари (жумаладан 260 ўринли 3 та янги, 5290 ўринли 53 та реконструкция, 3790 ўринли 25 та мактабгача таълим муассасалари мукаммал таъмирлаш)ни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг асосий параметрлари ишлаб чиқилган.
Вилоятда мазкур масалага олдиндан ёндашиш мақсадида 2016 йилда 6,4 млрд. сўм маҳаллий бюджет маблағлари ортиғи билан амалга ошириш ҳисобидан ҳар бир ҳудудда биттадан жами 13 та мактабгача таълим муассалари реконструкция қилинди.
Ишлаб чиқилган дастур асосида 2017 йилда 13,1 млрд. сўм маблағ ҳисобидан жами 15 та мактабгача таълим муассалари (жумладан 7 та реконструкция ва 8 та мукаммал) таъмирланди.
Сизнинг 2017 йил 19 декабр куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берган топшириғингиз ижроси юзасидан
2018 йилда мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича манзилли рўйхатга асосан вилоят бўйича 1 та янги қурилиш, 11 та реконструкция қилиш, 3 та мукаммал таъмирлаш белгиланган эди. Қайта ўрганиб чиқиш натижасида қўшимча яна 2 та янги қурилиш ҳамда 6 та реконструкция қилиш, 11 мукаммал таъмирлаш бўйича дастури ишлаб чиқилиб, келишиш учун керакли мутасадди вазирликлар таклиф киритилди.
Дастурга киритилмаган 68 та давлат мактабгача таълим муассасаларини маҳаллий бюджет ва ҳомийлар ҳисобидан жорий таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланмоқда.
Мактабдаги таълимга тайёрлаш бўйича 3-6 ёшдаги болалари мактабгача таълим муассасаларига жалб қилинмаган қишлоқ жойлардаги 15843 та оилаларга “Камалакнинг етти жилоси” номли (7 номдаги) китоблар тўплами етказиб берилди.
Чекка худудлардаги 87 мактабгача таълим муассасаларининг 182 нафар тарбиячиларининг билим кўникмаларини ривожлантириш мақсадида 2017 йил декабр ойида 10 кунлик қисқа муддатли семинар-тренглар ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
26-майдаги ПҚ-3012-сонли “2017-2021 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларида энерго тежамкорлик ва қайта тикланувчи эренгияларни янада ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарорига асосан жорий йилда 9 та таълим муассасаларининг 28 та иситиш қозонлари алмаштирилди (100%), куз-қиш мавсуми учун режалаштирилган 559 тонна кўмир ёқилғиси тўлиқ олиниб таълим муассасаларига етказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3305-сонли қарорининг 8-бандида мактабгача таълим муассасаларида қўлланилаётган овқатланиш меъёрларини ривожланган мамлакатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш ҳамда 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб янгиланган овқатланиш меъёрлари ва республиканинг барча мактабгача таълим муассасаларида тизимли мониторингини жорий этиш вазифаси белгиланган.
Бугунги кунда мактабгача таълим муассасаларига қўлланилаётган овқатланиш меъёрлари қайта кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачининг 2017 йил 10 ноябрдаги 11-сонли қарори билан тасдиқланди.
Мазкур қарорга асосан 2018 йил 1 январдан бошлаб вилоятдаги 182 та давлат ва 11 нодавлат мактабгача таълим муассасаларида овқатлантиришни ташкил этиш бўйича қатъий топшириқлар берилди.
Шунга қармасдан ўрганиш натижаларида бир қатор камчиликлар аниқланди. Жумладан 12 та ҳолатда СанПИН нормалари қўпол равишда бузилиги учун Ғаллаорол туманидаги 6-сон, Жиззах шаҳридаги 24, 39-сон, Зарбдор туманидаги 4, 10, 12-сон, Дўстлик туманидаги 4-сон, Мирзачўлда 3, 5, 6-сон, Ш.Рашидов туманида 15, 25, 26-сон мактабагча таълим муассасаларида озиқ-овқат махсулот-ларини СанПИН талаб даражасида ажратмаганлиги сабабли мактабгача таълим муассасаларининг 29 нафар тизим масъул ходимлари (17 нафар мудира, 4 нафар хўжалик ишлари бўйича мудирлар, 4 нафар ҳамширалар, 4 нафар ошхона ходимлари) билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди.
Нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш истагини билдирган жами 135 нафар тадбиркорларнинг рўйхати шакллантирилди.
Жиззах шаҳри ва туманларда жами 40 нафар тадбиркорларга инвестиция киритиш ва давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланиш шарти билан таъмирга муҳтож (25 йилдан буён капитал таъмирланмаган) мактабгача таълим муассасаларини ва бошқа бўш турган объектларни тадбиркорларга “ноль” қийматда ажратиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Жиззах шаҳрида 14 та, Бахмал ва Зафаробод туманларида |
Бундан ташқари ўзининг балансидан бўлган биноларда нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш истагини билдирган 15 нафар тадбиркорларга фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан маҳаллий ҳокимлар томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Жиззах шаҳрида 6 та, Арнасойда 3 та, Дўстликда 1 та, Ш.Рашидов 1 та Зарбдорда 1 та, Зоминда 1 та, Мирзачўлда |
2018 йила вилоятда жами ташкил этилиши белгиланган
135 та нодавлат ва давлат хусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим муассасаларида 9215 нафар болалар қамраб олинади ҳамда 708 нафар педагогларнинг бандлиги таъминланади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!