» Аккредитация

Аккредитация

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 23 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари вакилларини давлат ҳокимияти органлари ҳузурида аккредитация қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 243-сон қарорига асосан Жиззах вилоят ҳокимлиги томонидан мухбирларни аккредитация қилиш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилмоқда. Вилоят ҳокимлиги тизимида ўз мухбирларини аккредитациядан ўтказиш истагида бўлган ОАВ мазкур Қарорда белгиланган тартибдаги тегишли буюртмани ҳамда унга

оммавий ахборот воситасининг номи ва тури;

ихтисослашуви;

тарқалиш ҳудуди;

электрон почта манзили;

таҳририятнинг телефонлари ва факслари рақамлари;

аккредитацияга тақдим этилган мухбирларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;

касб вазифаларини бажариш учун мухбирлар ўзи билан бирга олиб юриши зарур бўлган техник жиҳозлар, мухбирларнинг хизмат мавқеи, паспорти, дипломи нусхалари, электрон почта манзили, телефон ва факс рақами ҳамда 3×4 шаклдаги тўртта фотосуратни илова қилган ҳолда маълумот тақдим этиши сўралади.

Юборилган сўров ташкил этилган Аккредитация комиссиясининг эксперт гуруҳи томонидан бэлгиланган тартибда кўриб чиқилади.

akkreditatsiya.pdf [339,23 Kb] (cкачиваний: 143)

 

 

фильмы бесплатно

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!