Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Арнасойда судлар томонидан сайёр қабул ўтказилди

Арнасойда судлар томонидан сайёр қабул ўтказилди

31 июль 2018 йил
146
0

Бугунги кунда ҳар бир раҳбар халқ билан бирга яшаб, ҳалқ билан бирга унинг дарди, муаммоларини тинглаб, ўрганиб, муаммоларни жойида ҳал этишга ҳаракат қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Зеро замон ва давр талаби шуни тақозо қилмоқда.

Шу қатори Жиззах вилоят судлари раҳбарлари, ҳудудлардаги аҳоли билан учрашиб, уларнинг муаммоларини тинглаб, ўз йўналишидаги муаммоларни жойида ҳал қилиш мақсадида сайёрқабулларни ўтказиб келмоқда, шундай учрашувлардан бири Арнасой туманида бўлиб ўтди.

Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг раиси Э.Ходжакулов, Жиззах вилоят Маъмурий суди раиси А.Мамарахимов, Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг раиси А.Шукуров, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди раиси Ў.Муродов ҳамда Арнасой туман жиноят суди раиси Ф.Пардаевлар Арнасой туманида яшовчи аҳоли билан сайёр қабул ўтказишиб, 50 нафардан ортиқ фуқароларнинг ҳал этилмаётган, ўз ечимини топаолмаётган муаммоларини тинглаб, уларни қийнаб келаётган муаммоларнинг ечимини қонуний тартибдаҳал этиш бўйича ўзларининг ёрдам ва маслаҳатларини бердилар.

Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг раиси Э.Ходжакулов ўзининг маърузасида "Биз халқнинг дардини хонада ўтириб эмас, зарур бўлса унинг олдига бориб эшитиб, шу жойнинг ўзида ҳал қила олсак, халқнинг судларга бўлган ишончини янада кучайтиришга эришамиз” дея таъкидлади.

Сардор Низомов

Арнасой туман жиноят

суди девонхона

мудири

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар