» » Бахмалда «Менинг маҳаллам – менинг судьям» ғояси асосида очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда

Бахмалда «Менинг маҳаллам – менинг судьям» ғояси асосида очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда

28 июнь 2018 г 3 095 Комментарии: 0

Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, амалдаги ва янги қабул қилинаётганқонун ҳужжатларини жамоатчиликка тушунтириш бўйича кенг тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этилмоқда.

Хусусан, «Менинг маҳаллам – менинг судьям» ғояси асосида Жиззах вилоятининг барча судьялари ўзлари фаолият кўрсатаётган таман (шаҳар)лар ҳудудидаги маҳаллаларга доимий бириктирилиб, уларда мавжуд ҳуқуқий муаммоларни ўрганиш ва тизимли ҳал этиш юзасидан сайёр учрашувлар ҳамда очиқмулоқотлар ташкил этилиб келинмоқда.

Мазкур чора-тадбирлар 2018 йилнинг апрель ойида Жиззах вилоят ҳокими, Жиноят ишлари бўйича, Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах вилоят судлари раислари ҳамда Жиззах вилоят Маъмурий ва Иқтисодий судлари раислари томонидан тасдиқланган режаси асосида амалга оширилиб келинмоқда.

Тасдиқланган мазкур режа асосида Бахмал туман Маъмурий суди раиси Бахриев Мизроб Джамшитовичга Бахмал туманининг Ўсмат, Дўстлик, Оқтош, Сарой,Қутлуғобод, Бахмал ва Музбулоқ махаллалари бириктирилган.

2018 йилнинг май ойидан бошлаб ҳар бир бириктирилган маҳаллаларда сайёр учрашувлар ташкил этилиб, учрашувлар давомида аҳолининг турли хил муаммолари эшитилиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда, бундан ташқари, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш мақсадида уларнингқизиқтирган саволларига жавоблар қайтарилиб, мамлакатимизда суд-ҳуқуқсоҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумотлар бериб борилмоқда.

Мамлакатимиз суд корпуси халқнинг ичига кундан-кунга кириб бормоқда.

Бахмал туман маъмурий

суди раиси Мизроб Бахриев

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!