Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззах халқаро инвестиция форуми иш бошлади (фото)

Жиззах халқаро инвестиция форуми иш бошлади (фото)

29 август 2018 йил
396
0

Бугун Жиззахда халқаро инвестиция форуми иш бошлади.

Вилоятнинг инвестиция салоҳиятини намоён этиш, тадбиркорлик субъектлари ва инвесторлар учун қулай шароит яратиш ва ишлаб чиқарувчиларнинг миллий кўргазмасини ўтказиш мақсадида ташкил этилган форум давлат инвестициялар қўмитаси, Жиззах вилоятиҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Халқаро форумда Белорусия, Буюк Британия, Германия, Греция, БАА, Исроил, Ҳиндистон, Испания, Латвия, Хитой Халқ Республикаси, Қозоғистон, Россия, Туркия, Сингапур, АҚШ, Жанубий Корея, Япония сингари жами 28 мамлакатдан 300га яқин иштирокчи қатнашмоқда. Шунингдек, чет эл дипломатик миссиялари вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Халқаро инвестиция форумининг очилишида сўзга чиққанлар таъкидлаганидек, Жиззах вилоятида "Жиззах” ҳамда яқинда асос солинган "Зомин-фарм” эркин иқтисодий зоналари мавжуд. "Зомин-фарм” ЭИЗ худудида фармацевтика маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббий жиҳозлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга ошириб келинмоқда."Жиззах” ЭИЗ ҳудудидақурилиш материаллари, тўқимачилик, фармацевтика, машинасозлик ва бошқа турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятлари йўлга қўйилган. Хусусан, бугунги кунда 16 хорижий ташкилот ушбу эркин иқтисодий зонада ўз маҳсулотларини ишлаб чиқармоқда. "Auto Pad Systems”, Juita Gulshana Invest”, "Smart vision” каби масъулияти чекланган жамиятлар шулар жумласидандир.

Жорий йилнинг май ойида "Жиззах” ЭИЗ ҳудудида Хитой компанияси иштирокида ойна заводи қурилишининг биринчи босқичи якунига етказилди. Бу ишларга жами 28,9 миллион АҚШ доллари сарфланди. Лойиҳанинг умумий қиймати 110 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Завод фаолиятининг тўлиқ йўлга қўйилиши 2019 йилга режалаштирилган. Шу тариқа Жиззах ойна заводи Ўрта Осиёда ушбу турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи энг йирик корхонага айланади. Ушбу халқаро инвестиция форуми вилоятнинг саноат салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади.

— Халқаро Инвестиция форумида иштирок этаётганимиздан хурсандмиз, — дейди "Shayana farm” компанияси бош директори Тавари Ашок Кумар. — Фармацевтика ва дори маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган компаниямиз ўтган йили иш бошлаган. Тошкент шаҳри ва Жиззах вилоятида иш олиб борамиз. Эртага Зоминдаги "Зомин-фарм” эркин иқтисодий зонаси билан танишиб, катта миқдордаги инвестиция киритиш мақсадидамиз.

Асосий тадбирдан сўнг Жиззах вилояти ҳокимининг икки томонлама учрашувлари ва музокаралар ўтказилди.

Куннинг биринчи ярми якунида хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Жиззах халқаро инвестиция форуми икки кун давом этади.

Шоҳида Даманова

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар