» » ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ЎРИНБОСАРИ, ВИЛОЯТ ИНВЕСТИЦИЯЛАР, САНОАТ ВА САВДО БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ЎРИНБОСАРИ, ВИЛОЯТ ИНВЕСТИЦИЯЛАР, САНОАТ ВА САВДО БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ

22 март 2018 г 21 862 Комментарии: 0

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ЎРИНБОСАРИ, ВИЛОЯТ ИНВЕСТИЦИЯЛАР, САНОАТ ВА САВДО БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ

Комилов Иброхимжон Нурмахаммадович

Манзил: 130100, Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов шоҳ кўчаси 64-уй

Телефон: (0372) 226-44-20

E-mail:jizzakhinvest@jizzax.uz

Меҳнат фаолияти: 29.02.2024 йилдан

Фуқароларни қабул қилиш вақти: Ҳафтанинг чоршанба куни соат 15-00 дан 17-00 гача вилоят ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида.

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ЎРИНБОСАРИ, ВИЛОЯТ ИНВЕСТИЦИЯЛАР, САНОАТ ВА САВДО БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ

МАЖБУРИЯТ ВА ВАЗИФАЛАРИ

Қуйидагилар вилояти ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарорлари, вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари масалалари бўйича ўринбосари мажмуасига тегишли қарор, фармойиш ва топшириқларининг бажарилиши бўйича аниқ чора-тадбирларнинг самарали, сифатли ва натижали амалга оширилишини таъминлашга ва назорат қилишга шахсан жавоб беради.

Ўзбекистон Республикаси Қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган инвестициялар ва хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш соҳасининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурларни ижросини таъминлайди;

Вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган  корхоналарга  кўмаклашиш, эркин иқтисодий зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича
ўринбосар котибияти ва Инвестициялар ва хусусийлаштрилган корхоналарга кўмаклашиш бошқармалари фаолиятини бошқаради, котибият тизимидаги бош бошқарма, бошқарма, идора ва ташкилотлар раҳбарларининг фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлайди;

Ҳудудий инвестиция дастурлари амалга оширилишини, давлат кафолати остидаги муҳим инвестиция лойиҳаларни шакллантириш, янги ишлаб чиқаришларни қуриш ва ўз вақтида ишга тушириш ҳамда ишлаётган ишлаб чиқаришларни модернизациялашни таъминлаш, шунингдек уларни амалга оширишга хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда тизимли мониторинг ўрнатиш ишларини фаол бажаришини ташкил этади;

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

2006-2009 йй. - Фарғона вилояти академик лицейи ўқувчиси

2009-2013 йй. - Фарғона давлат университети талабаси

2013-2016 йй. - Тошкент шаҳридаги "WAN YUAN INTER TRADE" масъулияти чекланган  жамияти директори

2016-2024 йй. - Жиззах шаҳридаги "MINGUAN SILU INDUSTRY"масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона директори

2024 й. – ҳ.в.   - Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари, вилоят Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!