Жиззах вилояти ҳокимлиги » Раҳбарият » ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ МОЛИЯ-ИҚТИСОДИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ
22 март 2018 г 22 870 Комментарии: 0
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ МОЛИЯ-ИҚТИСОДИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ
Мустанов Абдували Саидович
Манзил: 130100, Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов шоҳ кўчаси 64-уй
Телефон: 0 (372) 226-56-68
E-mail: iqtisod@jizzax.uz
Меҳнат фаолияти: 2021 йил 19 январдан
Фуқароларни қабул қилиш вақти: Ҳафтанинг чоршанба куни соат 09-00 дан 12-00 гача вилоят ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида.
Жиззах вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари мажбурияти ва вазифалари
Вилоят ҳокимлиги аппаратига ҳамда вилоятда иқтисодиёт ва тадбиркорлик комплексига раҳбарлик қилади. Соҳага дахлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади.
Комплексга умумий раҳбарликни амалга оширади. Соҳага дахлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни ташкиллаштиради. Республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурлар ижросини таъминлайди;
вилоят, шаҳар ва туманларнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини, шу жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат, хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси, экспорт, инфляция, бандлик, маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз параметрларини асосланган ҳолда ишлаб чиқиш ва уни самарали ижросини ташкил қилиш, дебитор-кредитор қарздорликларни юзага келишини олдини олиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш ва қарздорликни бартараф қилишнинг самарали усулларини жорий этади;
иқтисодиёт масалалари бўйича тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари ўртасида мулоқот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга комплекс банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқади ва сўзсиз амалга оширади;
ҳудудий бошқарув органлари узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, базавий тармоқларини узвий ривожланиши, бунда туман, шаҳар ва вилоят кесимида ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни амалга ошириш, инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни молиявий маблағ ҳамда замонавий технологиялар шаклида жалб қилади;
иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳудуд иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини комплекс ривожлантиришнинг асосий дастурларини, шу жумладан, саноат, маҳаллийлаштириш, қишлоқ хўжалигини барча соҳасини, айниқса пахта толасини ва мевасабзавотни қайта ишлаш, хизматлар соҳасини ривожлантириш каби мақсадли дастурларни кафолатланган молиявий манбааларини аниқлаган ҳолда туман, шаҳар ва вилоятнинг маҳаллий бюджети параметрлари билан узвий тарзда ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга оширишни таъминлайди;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб- қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва эркинликларининг кафолатларини таъминлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, янги корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида корхоналарни ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг турли қатламлари бандлиги масалаларини ҳал этиш орқали маҳаллий бюджетнинг даромад базасини кенгайтириш;
ишбилармонлик муҳити индикаторларини баҳолаш ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказилган сўровлар натижалари асосида тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш юзасидан кўрилаётган чора- тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисидаги таҳлилий материалларни тайёрлаш ва кейинчалик уларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига киритиш;
ҳудудда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга ҳамда кичик ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришни рағбатлантиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш;
тадбиркорликни ривожлантиришдаги энг муҳим муаммолар бўйича семинарлар ва давра суҳбатларини мунтазам ўтказиш, шунингдек тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш юзасидан кўрилаётган чора- тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш йўли билан тадбиркорлик субъектлари орасида ахборот ва тушунтириш ишларини ташкил этиш;
ҳудудий бошқарув органларида, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш, ахборот фаолияти, архив иши, интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш;
почта ва телекоммуникациялар фаолияти, архив иши ва интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокими қарорлари бажарилишини ташкил этиш;
тасарруфидаги котибият ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўгрисида”ги 12-сон ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш тўгрисида”ги 140-сон қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўгрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.
Қуйидаги комиссия ва Кенгашлар ишига раҳбарлик қилади:
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш вилоят комиссияси;
Жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги махсус комиссияси;
Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилиш бўйича вилоят чақирув комиссияси;
Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи Кенгаш;
Ўта муҳим ва тоифаланган объектлар муҳофазасини назорат қилиш комиссияси;
тасарруфидаги котибият ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўгрисида”ги 12-сон ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш тўгрисида”ги 140-сон қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўгрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.
Қуйидаги комиссия ва Кенгашлар ишига раҳбарлик қилади:
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш вилоят комиссияси;
Жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги махсус комиссияси;
Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилиш бўйича вилоят чақирув комиссияси;
Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи Кенгаш;
Ўта муҳим ва тоифаланган объектлар муҳофазасини назорат қилиш комиссияси;
вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаларини бериш бўйича махсус комиссияси;
қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.
Қуйидаги комиссия ва Кенгашлар иш фаолиятини ташкил этади:
Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензия бериш бўйича вилоят комиссияси;
Ижтимоий аҳамиятга эта озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш бўйича доимий фаолият юритадиган ҳудудий комиссия;
Жиззах вилоятининг олис туманларидаги бюджет ташкилотларини юқори малакали кадрлар ва мутахассислар билан таъминлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли турмуш даражасини ошириш ишларини мувофиқлаштириш бўйича комиссия.
Ўз ваколати доирасида қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди ва фаолиятини мувофиқлаштиради:
вилоят ҳокимлиги Молия бош бошқармаси;
вилоят Давлат солиқ бошқармаси;
вилоят Статистика бошқармаси;
вилоят Давлат молиявий назорат бошқармаси;
вилоят Ғазначилик бошқармаси;
Вилоят иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси;
Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси ва тижорат банклари;
Савдо-саноат палатасининг вилоят бошқармаси;
вилоят товар хом-ашё биржаси;
вилоят Бандлик бош бошқармаси;
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш бошқармаси;
“Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти вилоят бўлими;
вилоят Архив иши бошқармаси;
вилоятдаги улгуржи савдо билан шуғулланувчи корхоналар.
Суғурта ташкилотлари;
вилоят Бозорлар уюшмаси (бозорлар ва савдо комплекслари).
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
1978-1982 йй. - Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ширкат хўжалиги ишчиси
1982-1984 йй. - Ҳарбий хизматда
1985-1987 йй. - Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ширкат хўжалиги ишчиси
1987-1990 йй. - Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ширкат хўжалиги ёшлар қўмитаси котиби
1990-1993 йй. - Самарқанд вилояти Гўзалкент тумани ёшлар қўмитаси котиби
1993-1996 йй. - Самарқанд вилояти Гўзалкент тумани давлат солиқ инспекцияси солиқ
тушумларини таҳлиллаш ва улар тушушини назорат қилиш бўлими давлат солиқ инспектори, бўлим бошлиғи ўринбосари
1996-1997 йй. - Самарқанд вилояти Гўзалкент туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари
1997-2000 йй. - Самарқанд вилояти Гўзалкент тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
2000-2003 йй. - Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
2003-2005 йй. - Самарқанд вилояти Нарпай тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
2005-2007 йй. - Самарқанд вилояти Иштихон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
2007-2008 йй. - Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари
2008-2011 йй. - Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи
2011-2017 йй. - Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи
2017-2021 й.й - Фориш туман ҳокими
2021 й.ҳ.в - Жиззах вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!