Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Тошкент ва Жиззахда ICTWEEK Uzbekistan-2018 ҳафталиги ўтказилади

Тошкент ва Жиззахда ICTWEEK Uzbekistan-2018 ҳафталиги ўтказилади

02 сентябрь 2018 йил
208
0

Жорий йилнинг 24-29 сентябрь кунлари Тошкент ва Жиззахда Ўзбекистон ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги – ICTWEEK Uzbekistan-2018 тадбири ўтказилади.

Жумладан, Тошкент шаҳрида матбуот анжумани, ICTEXPO-2018 – ахборот технологиялари йиллик кўргазмаси, DIGITAL UZBEKISTAN форуми, шунингдек, бошқа кўплаб тақдимотлар бўлиб ўтади. Жиззах шаҳрида эса матбуот брифинги, "Болалар учун ахборот технологиялари” акцияси, минтақавий ICTEXPO 2018 кўргазмаси ва 27 сентябрь куни "Жиззах вилояти: Инвестициялар. Инновациялар. Ахборотлаштириш” 3i минтавақий форуми бўлиб ўтади.

ICTEXPO-2018 да ахборот технологиялари ва хизматлари бозорида тақдим этилаётган замонавий технологиялар ва ечимлар намойиш этилади. Ушбу кўргазмада IT-соҳасидаги сўнгги тенденцияларга ихтисослашган маҳаллий ва хорижий компаниялар: уяли алоқа компаниялари, вендорлар, дастурий таъминот, тизим интеграторларини ишлаб чиқарувчи компаниялар ва бошқалар иштирок этади.

ICTWEEK ҳафталиги Ўзбекистонда ахборот технологиялари саноатини янада такомиллаштиришга, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга ва ушбу соҳага сармояларни жалб қилишга хизмат қилади. Бу йилдан бошлаб Форум ва кўргазмага кириш учун www.ictweek.uz расмий сайтида рўйхатдан ўтиш ва QR кодини олиш зарур, бу иштирокчилар ва ташриф қилувчиларнинг вақтни тежаш ёки тадбир куни рўйхатга олиш жойларидан бирида рўйхатдан ўтишни таъминлайди.

Журналистлар учун алоқалар:
Исмаилова Зуҳра
+99899 847 99 90
info@ictweek.uz

Тадбир ташкилотчилари:
ICTNEWS Conferences 
+99895 144 04 40
+99895 142 44 42

Жиззах шаҳри Минтақавий кўргазмада иштирок этишдаги саволлар бўйича:
Ўзбекистон ахборот технологиялари корхоналари ва ташкилотлари ассоциацияси
Алоқалар:
+998 93 383 99 79
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар