Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » ICTWEEK UZBEKISTAN 2016 АКТ ҳафталиги доирасида Жиззах вилоят ҳокимлиги учинчи ўринни эгаллади
21 май 2016 г 45 576 Комментарии: 0
ICTWEEK UZBEKISTAN 2016 Ахборот коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида Жиззах вилоят ҳокимлиги “Очиқ маълумотлар” номинациясида учинчи ўринни эгаллади.
21-22 сентабрь кунлари АКТ ҳафталиги доирасида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида эътироф этилишича бугунги кунда давлат органларининг кенг жамоатчилик учун очиқлигини таъминлаш устувор вазифалар сирасига киради. Шу боисдан улар ўртасида барқарор мулоқот ўрнатиш ва уни ривожлантиришга йўналтирилган стратегик вазифаларни амалга ошириш бугунги куннинг энг устувор вазифалари сирасига киради.
Айни пайтда мамлакатимизда “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш, қолаверса аҳолига кўрсатиладиган давлат хизматларини электрон кўринишда тақдим этиш, фойдаланувчилар учун очиқ маълумотлар тақдим этишга қаратилган бир қанча лойиҳалар амалга ошмоқда. Бу эса давлат органларининг яна ҳам очиқ кўринишда фаолиятини таъминлади.
Бугунги кунда ЎзбэкистонРеспубликаси ҳукуматининг www.data.gov.uz ҳамда Жиззах вилоят ҳокимлигининг www.data.jizzax.uz порталларида жойлаштирилган маълумотлар статистикасига кўра Жиззах вилояти учинчи ўринни эгаллади ва ICTWEEK UZBEKISTAN 2016 ахборот коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида муносиб равишда тақдирланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!