Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда франциялик ҳарбийлар билан ҳамкорликда ўқув машғулотлари ўтказилмоқда

Жиззахда франциялик ҳарбийлар билан ҳамкорликда ўқув машғулотлари ўтказилмоқда

14 сентябрь 2018 йил
70
0
Жиззах вилояти «Фориш» полигонининг тоғли ҳудудларида Ўзбекистон ҳамда Франция қуролли кучлари мутахассислари билан ҳамкорликда ҳарбий амалий тренинг машқлари ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Режага кўра тажриба алмашув билан боғлиқ амалий машғулотларнинг деярли барчаси «Фориш» полигони тоғли ҳудудларида ўтказилади. Бунда асосий эътибор ҳарбийларнинг мерганлик маҳоратини оширишга қаратилган.

Франциядан келган мутахассислар «Мерган кундалиги» ўқув қўлланмасига асосан ҳарбий хизматчилар билан 3 босқичли тайёрлов машқларини олиб боришмоқда. Унга кўра дастлаб ҳарбийларнинг мерганлик даражаси аниқлаб олинади. Шундан сўнг улар гуруҳларга бўлиниб, ўз даражасига кўра уларга алоҳида машғулотлар ўтилади.

Франциялик ва ўзбекистонлик иштирокчилар бундай тажриба алмашиш ҳар икки томонга ҳам жуда фойдали бўлиб, келгусида ҳам шу турдаги биргаликдаги машғулотларни давом эттириш яхши натижа беришига ишонч билдиряпти.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар