» » Ўзбекистон ва АҚШ ҳарбийлари Жиззахнинг тоғли жойларида машғулот ўтказди

Ўзбекистон ва АҚШ ҳарбийлари Жиззахнинг тоғли жойларида машғулот ўтказди

06 сентябрь 2018 г 2 820 Комментарии: 0

Ўзбекистон ва АҚШ ҳарбийлари Жиззахнинг тоғли жойларида машғулот ўтказди.

Шу йил август ойи охирида Жиззах вилояти Фориш туманида ташкиллаштирилган тоғли жойларда ҳарбий амалиёт ўтказиш бўйича дастурда АҚШ Марказий қўмондонлиги қуруқликдаги қўшинлари ва Ўзбекистон қуролли кучлари вакиллари иштирок этди. Шу юзасидан Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси баёнот эълон қилди.

Беш кунлик тадбир давомида АҚШнинг шимолий ҳудудлардаги жанговар ҳаракатларга тайёрловчи марказининг олти нафар инструктори ҳамда ўзбекистонлик 14 нафар аскар тоғли ҳудудларда ҳарбий амалиётни ташкиллаштириш ва ўтказиш тартиблари бўйича ўзаро тажриба алмашди ҳамда альпинистликка оид турли усулларни қўллаш машғулотларида иштирок этди, дейилади хабарда.

Тажриба алмашув билан боғлиқ амалий машғулотларнинг деярли барчаси «Фориш» полигони тоғли ҳудудларида ўтказилди. Бунда асосий эътибор тоққа кўтарилиш ва тушиш, ёрдамчи механик қурилмалардан фойдаланиш, ўтиш қийин бўлган жойларда жабр кўрганларни бехатар эвакуация қилиш усуллари каби мавзуларга қаратилди.

Америкалик ва ўзбекистонлик иштирокчилар бундай тажриба алмашиш ҳар икки томонга ҳам жуда фойдали бўлганини эътироф этиб, келгусида ҳам шу каби тадбирларни ўтказиб туришга катта қизиқиш билдирди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!