» » “Ёшлар ҳафталиги”: 14 та лойиҳа доирасида 4 481 нафар ёш қамраб олинди

“Ёшлар ҳафталиги”: 14 та лойиҳа доирасида 4 481 нафар ёш қамраб олинди

20 сентябрь 2018 г 2 849 Комментарии: 0

Жиззахда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси ва бир қатор ташкилотлар кўмаги билан ўтказилаётган "Ёшлар ҳафталиги” кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Бахмал ва Ғаллаорол туман ёшлари учун ҳам бир қатор лойиҳалар, ижодий учрашувлар, спорт тадбирлари, мастер-класслар, семинарлар ташкил этилди. Бир-биридан қизиқарли 14 та лойиҳа доирасида 4 481 нафар ёш қамраб олинди.
photo5267182488785103279.jpg
Жумладан, ҳафталик доирасида Бахмал туманидаги "Новқа” зиёратгоҳи боғида, Ғаллаорол туманида "Маржон” болалар оромгоҳида таниқли шоир ва ёзувчилар ҳамда 800 нафар ёш ижодкорлар билан "Назм ва наво” кечалари ташкил этилди. Баҳаво табиат қўйнида йиғилган ёш ижодкорларнинг қувончи чексиз. 
photo5267182488785103281.jpg
Ижодий учрашувлар давомида иқтидорли ёшларнинг ижодий қобилиятларини ошириш юзасидан маслаҳатлар берилди, мушоиралар ва китобхонлик тарғиботи ташкил этилди. Ёзувчилар уюшмаси ва Ёш ижодкорлар кенгаши томонидан 4 нафар ёш ижодкорларнинг шеърий тўпламларини чоп этиш бўйича тавсия берилди ҳамда 20 нафар ёшлар Республика ёш ижодкорлар кенгаши аъзолигига қабул қилинди.
Бахмал туманида 20 нафар энг истеъдодли ёшлар Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ёшлар иттифоқининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
– Биз кўрган манзара ўзгача. Бу ерга жам бўлган истеъдод соҳибларининг китоб ўқишга, ижод қилишга бўлган чанқоғини кўриб ҳавас қилдим. Бу ҳудудларда ҳақиқий китобхон ва ҳақиқий ижодкорлар қатлами шаклланмоқда. Биз бундан жуда хурсандмиз. Ижодкор бўлиш учун энг муҳими, ижод қилишга ташналик. Ҳақиқий ижодкор китобхон бўлиши керак. Ҳеч қачон китоб ўқимай туриб ижодкор бўла олмайсиз. Биз буларни ёш ижодкорларга тавсия сифатида таъкидладик, – дейди "Мард ўғлон" Давлат мукофоти соҳиби Муҳаммадхон Юсупов. 
Бир сўз билан таъкидлаш жоизки, ушбу учрашувлар янги жилғаларнинг дарёга қуйилишига замин бўлди.
Гулчеҳра Ашурова, ЎзА
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!