Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахга Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси ташриф буюрди

Жиззахга Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси ташриф буюрди

04 октябрь 2018 йил
230
0

Куни кеча Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Юнг У бошчилигида делегация Жиззах вилоятида "Корея Фестивали–2018” Корейс маданияти тадбирлари доирасида ташриф буюрди.

Мартабали меҳмонни Жиззах вилоят ҳокимиятида вилоят ҳокими Эргаш Салиев кутиб олди.

Вилоят ҳокимлигида хорижий меҳмонларнинг вилоят ҳокими Эргаш Салиев билан учрашуви ниҳоятда мароқли ва қизиқарли кечди.

Эргаш Алибекович мартабали элчи жанобларини вилоятимизга ташрифи билан қутлар экан, Ўзбекистон — Корея мамлакатлари ўртасидаги манфаатли ҳамкорлик ўзининг ажойиб самарасини бераётганлигини мамнуният ила таъкидлади.

Делегация аъзоларига Жиззах вилоятида Корея билан ҳамкорликда қўшма корхоналар фаолият кўрсатаётганлиги, келгусида ҳам корейс инвесторлари иштирокида янги лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилганлиги ҳақида маълумот берди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар