» » Жиззахда ички ишлар органлари ходимлари кунига бағишланган тадбир ўтказилди

Жиззахда ички ишлар органлари ходимлари кунига бағишланган тадбир ўтказилди

25 октябрь 2018 г 5 259 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейида 25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир қатор тадбирлар уюштирилмоқда.

Жумладан, лицей ўқитувчи ва ўқувчилари учун Жиззах шаҳридаги Юнус Ражабий номли вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг алоҳида намунали кўргазмали оркестори концерти ташкил этилди.

Мазкур тадбир аввалида сўз олганлар ички ишлар тизимида кечаётган ислоҳотлар, соҳа вакилларининг тинчлик ва осойишталикни таъминлаш борасидаги фидокорона фаолияти тўғрисида тўхталиб ўтдилар. Шундан сўнг ёшларни Ватанга садоқат, миллий истиқлол ғояси руҳида тарбиялаётган бир гуруҳ фаол ўқитувчилар Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўқиш ва жамоат ишларида тенгдошларига ибрат бўлаётган, турли кўрик-танлов ва мусобақаларда юқори натижаларни қайд этган ўқувчиларга ҳам фахрий ёрлиқлар топширилди. Худди шундай, илғор муаллимлар ҳамда уларнинг шогирдлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг вилоят ва шаҳар кенгашлари таъсис этган совғаларга эга бўлишди.

Тадбирнинг мусиқали қисми янада кўтаринки руҳда ўтди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг алоҳида намунали кўргазмали оркестори хонандаларининг ватанимизни, халқимизни улуғловчи, юрт осойишталиги йўлида фидокорона хизмат қилаётган ички ишлар ходимлари тўғрисидаги қўшиқлари бўлғуси осойишталик ҳимоячилари ҳамда уларнинг устозлари қалбида ғурур ва қувонч уйғотди, десак муболаға бўлмайди.

— Оркесторимиз томонидан Жиззах вилоятида пахта тераётган ҳашарчилар учун 15 та концерт ташкил этилди, — дейди Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг алоҳида намунали кўргазмали оркестори солисти Умиджон Маматов. — Шу йўл билан юртимиз пахта хирмонини юксалтираётганларга кўмакдош бўлаяпмиз. Табиийки, ҳудуддаги ички ишлар идоралари ходимлари ва кенг жамоатчилик вакилларига концертлар намойиш этилмоқда. Бугунги тадбирга келадиган бўлсак, "Юрт посбонлари”, "Ватан”, "Ички ишлар ходимлари” қўшиқлари ёшларга жуда маъқул келди.

— Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан яна бир қанча тадбирлар ўтказилади, — дейди Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейи директори, подполковник Олимжон Ҳайитбоев. — Жумладан, ўқувчиларимиз фахрий ички ишлар ходимларининг хонадонларида бўлиб, лицейимиз жамоасининг байрам совғасини топширадилар, уй юмушларига ёрдамлашишади. Шунингдек, ўқув муассасасида фахрий ходимлар билан учрашувлар ташкил этилади. Байрамга бағишланган спортмусобақалари ва кўрик-танловлар ўтказилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!