» » Жиззахда теннис бўйича ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилмоқда

Жиззахда теннис бўйича ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилмоқда

26 октябрь 2018 г 2 980 Комментарии: 0

Жиззах ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг спорт мажмуидаги теннис кортларига "олтин копток” ихлосмандлари чиқишди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Бухоро вилоятларидан келган иштирокчилар жиззахлик тенгқурлари билан биргаликда медаллар учун баҳслашишмоқда.

- Вилоят очиқ чемпионатида 100 нафардан зиёд теннис ихлосмандлари қатнашиш истагини билдирди,- дейди мусобақаларнинг бош ҳаками Асил Усмонов.

2003, 2004, 2005, 2006, 2007 ва 2008 йилларда туғилган ўғил болалар ва қиз болаларни жамлаган қизиқарли баҳслар сарҳисоби 27 октябрда чиқарилади. ўолиб ва совриндор болалар очиқ чемпионат ташкилотчилари - вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят теннис федерацияси, шунингдек, ҳомий ташкилотлар томонидан тайёрланган диплом, медаллар ва қимматбаҳо совҚалар билан мукофотланади.

Собир СИБГАТУЛЛИН

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!