» » 2030 йилга қадар кимё саноатида 7,3 млрд долларлик 40та лойиҳа амалга оширилади

2030 йилга қадар кимё саноатида 7,3 млрд долларлик 40та лойиҳа амалга оширилади

30 октябрь 2018 г 3 793 Комментарии: 0

Давлатимиз раҳбарининг "Ўзбекистон Республикасида кимё саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган "Йўл харитаси”га кўра, Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида 400 минг тонна қувватга эга аммиак ва 660 минг тонна қувватли карбамид ишлаб чиқариш заводи қурилади.

Шунингдек, Навоий вилоятида йилига 275 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 1,5 млн. тонна сульфат кислотаси ишлаб чиқариш комплекси барпо этилади.

"Биз бугунги кунда Янгиер шаҳрида аммиак ва карбамид ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган замонавий заводни қуришга қаратилган инвестицион лойиҳани амалга ошириш борасида ҳамкорлик қилмоқдамиз. Айни кунларда лойиҳа ҳужжатларни тайёрлаш жараёнлари давом этяпти. Улар АҚШ ва Япониянинг дунёга машҳур компаниялари технологиялари асосида ишлаб чиқилаётгани эътиборга лойиқдир, — дейди "Samsung Engineering” компаниясининг Шимолий Америка ва МДҲ давлатлари бўйича бош менежери Ли Жунг Ёп.

Шу билан бирга, 2024 йилнинг сентябрига бориб, Фарғонада меламин, кимёвий ҳимоя воситалари ҳамда синтетик толалар, Жиззах эркин иқтисодий зонаси ҳудудида БОПП плёнкалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Хоразмда олефин ва полимерлар тайёрлашга мўлжалланган газ-кимё мажмуаси бунёд қилинади.

Умуман, "Йўл харитаси”га биноан, 2018 — 2030 йиллар давомида соҳага умумий қиймати 7 миллиард 297 миллион 300 минг АҚШ долларига тенг 40 та лойиҳа рўёбга чиқарилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!