Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Форишнинг “Эгизбулоқ” маҳалласи қурилиш саноати бўйича иқтисодий зонага айланиб бормоқда
27 февраль 2023 г 402 Комментарии: 0
Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 10 февраль куни Жиззах вилоятига ташрифи чоғида ҳудудда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан танишди.
Давлатимиз раҳбари вилоят фаоллари билан учрашувда қилган маърузасида вилоятда биргина базальт захираси 26 миллион тонна бўлиб, республикадаги жами захиранинг 25 фоизини ташкил этиши, лекин булар илгари умуман ишлатилмагани, ҳозир базальтга талаб юқори бўлган 7 хил замонавий маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани, бу Фориш туманида 6 та корхонадан иборат яхлит кластерга айланганини таъкидлади.
Шу билан бирга Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Зомин, Зарбдор, Зафаробод, Фориш ва Янгиободда базальт, цемент, керамзит, шиша ва минерал хомашё захирасига бой 200 га яқин конлар борлиги, уларга тадбиркорларни жалб қилиб, бозорбоп маҳсулотлар тайёрлашни йўлга қўйиш зарурлигига тўхталиб ўтди.
Ҳақиқатдан ҳам бугун Фориш туманидаги “Эгизбулоқ” маҳалласи қурилиш саноати бўйича иқтисодий зонага айланиб бормоқда.
2023 йилда Фориш туманида инвестиция дастури доирасида 3 та лойиҳада 172 млн АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳалар Германия, Англия, Чехия давлатлари билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Бундан ташқари туманда саноат соҳасида 6 та, хизмат кўрсатиш соҳасида 7 та, қишлоқ хўжалик соҳасида 6 та лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!