» » 2023 йилнинг январь-февраль ойларида Жиззах вилоятида қанча бола туғилгани очиқланди

2023 йилнинг январь-февраль ойларида Жиззах вилоятида қанча бола туғилгани очиқланди

13 март 2023 г 553 Комментарии: 0

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-февраль ойларида республика бўйича 141 090 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.Жумладан, бу кўрсатгич Жиззах вилоятида 6 365 нафарни ташкил этган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4 714 тага (3,5%) кўпайган.

Ҳудудлар кесимида қолган ҳудудларда туғилишлар сони:

— Қорақалпоғистон Р. – 6 436 нафар;

— Андижон вилояти – 12 469 нафар;

— Бухоро вилояти – 6 612 нафар;

— Қашқадарё вилояти – 14 766 нафар;

— Навоий вилояти – 4 185 нафар;

— Наманган вилояти – 12 145 нафар;

— Самарқанд вилояти – 16 500 нафар;

— Сурхондарё вилояти – 13 010 нафар;

— Сирдарё вилояти – 3 649 нафар;

— Тошкент вилояти – 11 062 нафар;

— Фарғона вилояти – 15 099 нафар;

— Хоразм вилояти – 6 501 нафар;

— Тошкент шаҳри – 12 291 нафар.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!