Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » 200та янги иш ўрни яратилади
02 ноябрь 2018 г 4 216 Комментарии: 0
"Жиззахинвестқурилиш” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2018-2021 йилларда амалга ошириладиган лойиҳа бандликни амалда таъминлаш жараёнига қўшил ганҳисса бўлади.
Умумий қиймати 25 миллиард сўмга тенг бўлган лойиҳа асосида икки ярим йил мобайнида шахримиздаги "Боғишамол” мажмуи янгича қиёфага эга бўлади. Ҳудудда имконияти чекланган болаларни реабилитация қилиш ва соғломлаштириш марказлари, асаб-юрак касалликлари шифохонаси, меҳмонхона, супермаркет, болалар учун ўйин майдончалари қурилиши режалаштирилмоқда.
Нафақат шаҳримизда, балки вилоятимизда ягона ҳисобланадиган мажмуа тўлиқ ишга тушгач, 200 та янги иш ўрни пайдо бўлади.
Р.ТОҒАЕВ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!