» » Фориш туманидаги “Қизилқум” маҳалласида “Ёшлар боғи” барпо этилмоқда

Фориш туманидаги “Қизилқум” маҳалласида “Ёшлар боғи” барпо этилмоқда

29 март 2023 г 393 Комментарии: 0

Фориш тумани ҳудудидаги “Қизилқум” маҳалла фуқаролар йиғинида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Ёшлар боғи” барпо этилиши белгиланган.

Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ташаббуси билан “Қизилқум” МФЙда барпо этилаётган ушбу бўлажак боғ ҳудудида ҳашар ўтказилиб, ёшлар кучи билан 200 тупдан ортиқ турли мевали дарахт кўчатлари экилди.  

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ёшлар ишлари агентлигининг ушбу ташаббуси туманнинг бошқа барча маҳаллаларида ҳам қўллаб-қувватланди. Бўш ерларга, йўл ва сой четларига ташаббускор форишлик ёшлар томонидан мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!