Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зоминнинг Ём қишлоғида сайёр қабул ўтказилди
11 апрель 2023 г 455 Комментарии: 0
Жиззах вилоят солиқ бошқармаси масъул раҳбарлари ташаббуси билан олис ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш, фуқароларни тадбиркорликка жалб етиш орқали кам таъминланган оилаларни камбағалликдан чиқариш мақсадида сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Зомин туманининг Ём қишлоғидаги "Истиқлол" маҳалла фуқаролар йиғинидаги Зомин педагогика коллежида ҳудудддаги 6 та қишлоқ аҳли учун шундай тадбир ташкил этилди.
Бу ҳудудда бандлик масаласи жиддий муаммолардан бирига айланган. Тўғри, бу йерда деҳқончилик, чорвачилик билан шуғулланадиганлар анчагина.
Бироқ, айни фаолиятни дейлик, оилавий бизнес сифатида расмийлаштиришга кўпчилик қизиқмайди. Ваҳоланки, шундай қилинса, хонадон аъзолари учун зарур меҳнат стажига ега бўлиш, бошқа қатор имтиёзлардан фойдаланиш имконияти пайдо бўлади.
Шу куни 4-сектор масъуллари маҳалла аҳлининг ичимлик ва оқова суви, електр енергияси таъминоти, тиббий пунктга шифокорлар жалб етиш, уй-жойини таъмирлашда кўмаклашиш, кредит расмийлаштириш, субсидия, яйлов масалалари бўйича 10 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилинди. Aйрим масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Барча мурожаатлар тегишли тартибда назоратга олинди. Шу куни 4 нафар кам таъминланган оилаларга електр печлари топширилди. 10 нафар фуқарога тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун имтиёзли шартлар асосида кредит сертификатлари тақдим етилди. Ўқувчиларга бадиий адабиёт ва спорт инвентарлари совға қилинди. Кам таъминланган оилаларга бирламчи озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!