Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Жиззахда кўп қаватли уйлардаги хонадонлар сони очиқланди
19 апрель 2023 г 638 Комментарии: 0
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда кўп қаватли уйлардаги хонадонлар сони 1 464,5 мингтани ташкил этмоқда.
Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 62,1 мингтага ошган.
Жиззах вилоятида бу кўрсатгич 67,2 мингтани ташкил этди.
Қолган ҳудудлар бўйича кўп квартирали уйлардаги квартиралар сони:
— Қорақалпоғистон Р. – 44,1 мингта;
— Андижон вилояти – 56,8 мингта;
— Бухоро вилояти – 68,4 мингта;
— Қашқадарё вилояти – 59,1 мингта;
— Навоий вилояти – 77,7 мингта;
— Наманган вилояти – 49,6 мингта;
— Самарқанд вилояти – 97,7 мингта;
— Сурхондарё вилояти – 45 мингта;
— Сирдарё вилояти – 43,2 мингта;
— Тошкент вилояти – 164,0 мингта;
— Фарғона вилояти – 125,3 мингта;
— Хоразм вилояти – 38,5 мингта;
— Тошкент шаҳри – 527,9 мингта.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!