» » Жиззах вилояти ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат шўбаси раҳбари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

Жиззах вилояти ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат шўбаси раҳбари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

28 апрель 2023 г 442 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлигининг Ахборот хизмати медиа марказида вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат шўбаси раҳбари Сойиб Мелибаев иштирокида “Жиззах вилояти ҳокимлигида коррупцияга қарши курашиш тизимининг фаолият кўрсатиши тўғрисида 2023 йил 1-чорак ҳисоботи” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманини вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари – вилоят ҳокимининг матбуот котиби Акмал Биноқулов очиб берди.Шундан сўнг, вилоят ҳокимлиги Корруцсияга қарши ички назорат шўбаси раҳбари Сойиб Мелибаев матбуот анжумани бўйича сўзга чиқди.

Вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат шўбаси томонидан 2023 йил 1-чорак давомида 1-ярим йилликка мўлжалланган йўл харитасида режалаштирилган ҳокимият тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятини такомиллаштириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш, коррупцияга қарши курашиш тизимини самарали ишлашини таъминлаш, назорат қилиш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни олиб бориш соҳаларида ўзига юклатилган вазифа ва функциялари доирасида чора-тадбирлар амалга оширилди.

2023 йил 1-чорак давомида вилоят, шаҳар-туман ҳокимликлари фаолиятига оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ички идоравий ҳужжатлар коррупциявий нормаларни аниқлаш ва бартараф қилиш мақсадида ўрганиб чиқилди. Ўрганиш давомида вилоят, шаҳар-туманлар ҳокимликларида қабул қилинган фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ички идоравий хужжатларда коррупциявий нормалар аниқланмади.

Вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат шўбасининг 2022-2023 йилларга мўлжаллаб тузилган коррупцияга қарши талаблар ва тартиб-таомилларига риоя этилиши устидан назорат режасига мувофиқ вилоят ҳокимлиги, шаҳар-туманлар ҳокимликларида коррупцияга қарши тартиб-таомилларининг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш текширув шаклида ўтказилиб, ходимларнинг коррупцияга қарши сиёсати билан таништирилганлиги, ҳокимликларда коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш бўйича алоқа каналларининг мавжудлиги, ходимларнинг этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил этилганлиги, ишга қабул қилишда номзодлар текширувини ўтказишнинг тамойиллари, талаблари ва тартиби, харид қилиш тартиб-таомиллари, шу жумладан тўғридан-тўғри шартнома тузишда иштирокчиларнинг мажбурий текширилишининг ўтказилиш аҳволи, манфаатлар тўқнашувини бошқариш масалаларида олиб борилаётган ишлар аҳволи ўрганиб чиқилиб камчиликларни бартараф этиш бўйича тушинтиришлар берилиб ижроси назоратга олинди.

2023 йил 1-чорак давомида вилоят ҳокимлигида мавжуд 2 та вакант штат бирлигига ишга қабул қилинмаганлиги сабабли, номзодларни устидан текширувлар ўтказилмади.

Вилоят ҳокимлигида манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича тегишли ички идоравий ҳужжатга асосан штат бирлиги бўйича ишловчи жами 59 нафар ходимлар томонидан 2023 йил 1-чораги давомида тўлдирилган манфаатлар тўқнашуви бўйича йиллик декларациялар ва бўш жойларга номзодларни лавозимга тайинлаш ва ротация қилишда манфаатлар тўқнашувини дастлабки тарзда ошкор қилишда тўлдирилган декларация аризалари таҳлил қилиниб манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланмади.

2023 йил 1-чораги давомида вилоят ҳокимлигида тузилган 31 та хўжалик шартномалари бўйича шартномовий муносабатга киришишдан олдин барча тақдим этилган ҳужжатлар бўйича ижрочилар томонидан текширувлар ўтказилиб, хулосалар расмийлаштирилиши таъминланди.

2023-йил 1-чораги давомида вилоят ҳокимлиги, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ходимларига нисбатан алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида мурожаатлар келиб тушмади.

Ҳокимлик тизимида ходимлар томонидан коррупцион ва бошқа жиноятларни содир этилишини олдини олиш мақсадида, вилоят ДХХ масъул ходими билан ҳамкорликда йиғилиш ўтказилиб, ходимларга “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ва “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунлари ҳамда этика ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш тўғрисида тушинтириш ва топшириқлар берилди.

2023 йил 31-март куни вилоят ҳокимлиги ходимларининг коррупцияга қарши асосий талаблар ва тартиб-таомиллар талабларини билишини текшириш мақсадида 16 нафар ходимнинг танлов асосида билим ва кўникмалари оғзаки ва тестлар орқали текширилганда, барча ходимлар тест саволларига 80 фоизидан юқори тўғри жавоб бериб, коррупцияга қарши умумий ўқитиш ва одоб-ахлоқ қоидаларини муваффақиятли ўзлаштирганлиги аниқланди.

Вилоят ҳокимлигида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва унга қарши курашиш ишлари Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларига талабларига риоя қилган ҳолда коррупцияга қарши курашиш тизими жорий этилиб, асосий эътибор ходимларни ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш ҳамда уларга коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилганлиги сабабли салбий ҳолатларга йўл қўйилмади.

Матбуот анжумани якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!