Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зафарободда Жиззах вилояти Халқ қабулхонаси мудири ва туман ҳокими сайёр қабул ўтказишди
05 май 2023 г 487 Комментарии: 0
Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.
Жорий йилнинг 4 май куни Зафаробод тумани ҳокими Ўткирбек Рахманов ва Жиззах вилояти Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов томонидан "Узун" ҚФЙда Сайёр қабул бўлиб ўтди. Сайёр қабулда фуқаролар томонидан 12 та мурожаатлар келиб тушди. 8 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. Асосан моддий ёрдам, тиббиёт, уй таъмири ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди.
Қабулда кўтарилаётган ҳар бир масала алоҳида назоратга олиб борилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!