» » Фориш туманида болалар ўртасида расмлар ва иншолар танлови ўтказилди

Фориш туманида болалар ўртасида расмлар ва иншолар танлови ўтказилди

09 ноябрь 2018 г 4 423 Комментарии: 0

Фориш тумани 18-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида болалар ўртасида «Камалакда олтин куз» мавзусида расмлар ва иншолар танлови бўлиб ўтди.

Танловда умумтаълим мактаблари ўқувчилари олтин куз манзараларини ўз ижодларида намоён этдилар. Танловда 5, 33, 59-умумтаълим мактаблари ўқувчилари энг юқори балл тўпладилар.

Шунингдек, мусиқа ва санъат мактабида умумтаълим мактаблари юқори синф ўқувчилари ўртасида «Мен нечун севаман Ўзбекистонни!» мавзусида расмлар ва иншолар, қўшиқижрочилигининг эстрада йўналиши бўйича «Ватан равнақига қўшган ҳиссам» мавзусида танловлар ўтказилди.

Танловда иштирок этган умумтаълим мактаблари ўқувчилари мавзулар бўйича ўз иқтидорларини намойиш этишди.

Иншолар танловида 5-умумтаълим мактаби ўқувчилари Севинч Ҳамзаева, Сабина Нормуҳаммедова, расмлар танловида шу мактаб ўқувчилари Беҳруз Шермуҳаммедов, Дилшод Умаровларнинг ижодий ишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди.

Дилафруз ЭРЙИГИТОВА,

«Камалак» болалар ташкилоти раиси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!