» » Жорий йилнинг 24-26 май кунлари Жиззахнинг 6 та туманида сел келиши мумкин

Жорий йилнинг 24-26 май кунлари Жиззахнинг 6 та туманида сел келиши мумкин

25 май 2023 г 421 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 24-26 май кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғли ҳудудларида ва Қирғизистон, Тожикистон республикалари билан чегарадош ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Бу ҳақда «Ўзгидромет» бош директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев Facebook’даги саҳифасида хабар бердиЖиззах вилоятининг Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида сел келиши хавфи бор ;

Қуйида сел хавфи кутилаётган қолган ҳудудлар рўйхати:

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

«Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», дейилади хабарда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!