Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоятида саноат корхоналари сони очиқланди
25 май 2023 г 602 Комментарии: 0
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 май ҳолатига республикамизда жами фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари сони 76 236 та бўлиб, улар жами фаолият юритаётган корхоналарнинг 6,4 фоизини ташкил этди.
Шундан 75 357 таси кичик бизнес субъектларидир.
Жиззах вилоятида бу кўрсатгич 3 002 та ташкил қилди.
Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган саноат корхоналари сони:
Тошкент шаҳрида – 12 192 та
Фарғона вилоятида – 8 475 та
Тошкент вилоятида – 7 745 та
Самарқанд вилоятида – 6 766 та
Андижон вилоятида – 6 695 та
Наманган вилоятида – 5 837 та
Қашқадарё вилоятида – 4 928 та
Бухоро вилоятида – 4 290 та
Хоразм вилоятида – 4 102 та
Сурхондарё вилояда – 3 620 та
Навоий вилоятида – 3 542 та
Қорақалпоғистон Р. – 3 348 та
Сирдарё вилоятида – 1 694 та
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!