Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ўтаётган белбоғли кураш бўйича Осиё чемпионатида кучлилар аниқланмоқда
25 май 2023 г 813 Комментарии: 0
Мусобақанинг учинчи кунида Жиззах шаҳридаги Урда боғидаги амфитеатрда Бирлашган курашлар олами (UWW) таркибидаги белбоғли кураш, алыш ҳамда қазақ куреси бўйича Осиё чемпионати доирасида Ўзбек миллий белбоғли кураши бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги беллашувларга старт берилди.
Ушбу белбоғли кураш мусобақасида 130 нафарга яқин спортчилар иштирок этди. Белбоғли кураш бўйича эркаклар -57, -62, -68, -75, -82, -90, -100, +100 кг. вазн тоифасида кураш тушишган бўлишса, аёллар -52, -58, -66, -76, +76 кг вазн тоифаларида беллашишди.
Регламентга кўра, белбоғли кураш бўйича Осиё чемпионати доирасида тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди.
Маросимни Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев очиб берди. Вилоят ҳокими барча иштирокчиларини қутлар экан, мамлакатимизда Президентимиз томонидан барча соҳалар сингари жисмоний тарбия ва спортга, хусусан, миллий спорт турларимизга қаратилаётган юксак эътибор ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, очилиш маросимида Жиззах вилояти прокурори Ислом Эргашходжаев, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратов ва бошқалар ҳам иштирок этиб, мусобақа меҳмонларига ўз эсдалик совғаларини топширди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!