» » Жиззахда Янги авлод кадрлари лойиҳаси доирасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Жиззахда Янги авлод кадрлари лойиҳаси доирасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

10 ноябрь 2018 г 2 616 Комментарии: 0

O’zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан партия ташкил топганлигининг 15 йиллиги муносабати билан, Жиззах Давлат педагогика институтида "Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида очиқмулоқот ташкил этилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ташкилотчилар тадбирнинг очиқ мулоқот руҳида жонли тарзда ўтишига алоҳида эътибор қаратилди.

Слайдлардан, турли ҳил кўргазмали қуроллардан, замонавий техник воситалардан унумли фойдаланилган тадбирда амалга оширилаётган лойиҳалар, танловлар тўғрисида маълумотлар берилди ва партия фаолияти билан таништирилди ҳамда "O`zLiDePда ёшлар куни” лойиҳасиҳақида, "Ёш либераллар” клуби ҳамда унинг "Келажак депутатлари” ва "Ёш тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш” гуруҳлари фаолияти ва амалга ошираётган ишлари тўғрисида тушунчалар берилди.

Тадбир якунида мазкур меморандум доирасида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда томонлар 2017-2018 ўқув йилида олий ўқув юртини тамомлаётган 20 нафар битирувчи ёшлар O’zLiDePнинг истиқболли кадрлар захирасига киритилди

Холмат Тўраев

O’zLiDeP вилоят Кенгаши

бўлим мудири

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!