» » Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Дўстлик туманига келди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Дўстлик туманига келди

10 июнь 2023 г 446 Комментарии: 0

Республика Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Дўстлик туманида бўлди.

Беҳзод Мусаев вилоят мутасаддилари ҳамда туман ҳокими Шавкат Дарвишев ҳамроҳлигида туманда ташкил этилаётган Микросаноат ва хизмат кўрсатиш маркази фаолияти билан танишди.

Танишиш аввалида туман маҳаллалари "бешлиги" билан суҳбатлашди. Президент томоиндан олиб борилаётган камбағалликни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар негизини тушунтирилди. Тумандаги Микросаноат ва хизмат кўрсатиш маркази шундай сиёсатининг меваси экани айтиб ўтилди.

Танишув жараёнида таъкидланганидек, Марказда саноат ва хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича тадбиркорлик субъектлари бир ҳудудга жамланиб, улар учун зарур барча шарт-шароитлар яратилган. Сўнгги ҳисоб-китоблар бўйича бу ерда 1100 га яқин янги иш ўринлари ташкил этилади.

Уларга асосан дафтарларга киритилган ҳамда ишлаш истагида бўлган ишсиз фуқаролар қабул қилинади.

Вазир марказда иш олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари фаолияти яқиндан билан танишаркан, ташкил этилган иш услуби ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларга юқори баҳо берди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!