» » Мирзачўлда ўтган вилоят ҳокимининг навбатдаги оммавий қабулида аҳоли мурожаатлари ҳал этилди

Мирзачўлда ўтган вилоят ҳокимининг навбатдаги оммавий қабулида аҳоли мурожаатлари ҳал этилди

20 июнь 2023 г 372 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимининг навбатдаги оммавий қабули Мирзачўл туманининг “Боғбон” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди.

Оммавий қабулда вилоятдаги сектор раҳбарлари, вилоят корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишни бошқарган Халқ қабулхонаси мудири Байрам Узоқов қатнашчилар эътиборини оммавий қабуллар жисмоний ва юридик шахсларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мансабдор шахсларнинг мурожаатлар билан ишлашдаги масъулиятини оширишда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

Фуқароларнинг мурожаати асосан коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, уй-жой билан таъминлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, соғлиғини тиклашга кўмаклашиш, моддий ёрдам, тадбиркорликни ривожлантириш, тижорат банкларидан кредит ва субсидиялар олишда кўмаклашиш, ишга жойлашиш каби муаммолар ҳақида бўлди.

Қабулда 53 нафар фуқаролардан 56 та масалалардан иборат мурожаатлар келиб тушди. 18 нафарининг мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилди.

Жойида ҳал этиш имкони бўлган мурожаатлар юзасидан талаблар қаноатлантирилди.

Ўрганишни тақозо этадиган долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан вилоят ҳокими Эргаш Салиев томонидан ташкилот, муассасаларга муддат белгиланиб, топшириқ берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!