Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бахмалда ўн мингга яқин хонадоннинг ичимлик сув таъминоти яхшиланади
13 июль 2023 г 442 Комментарии: 0
Олис ҳудудларга сифатли ичимлик сувининг кириб бориши аҳоли турмуш тарзини янада яхшилашга хизмат қилади.
Жумладан, Жиззах вилоятида ҳам аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги ишлар кўлами тобора ортиб бормоқда.
Aйни кунларда Бахмал туманидаги 10 дан ортиқ маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 21,0 км қувурлар тортилиши ҳамда “Оқтош”сув тақсимлаш иншоотининг ишга туширилиши натижасида 35000 дан ортиқ аҳолига ичимлик суви етказиб бериш сифати янада яхшиланиши кутилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!