Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда партия 15 йиллиги муносабати билан танлов ўтказди
14 ноябрь 2018 г 3 016 Комментарии: 0
Унда мазкур танловларнинг ҳудудий босқичлари ғолиблари ўзаро куч синашишди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Бозоргул Тўраева “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги энг фаол депутат”, партия Шароф Рашидов туман Кенгаши “Энг намунали туман(шаҳар) партия ташкилоти” деб топилди. Улар танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.
Шунингдек, танлов давомида “Депутатлик назоратини самарали олиб борган депутат”, “Одамларга яқин бўлган депутат”, “Тадбиркорлар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйган туман Кенгаши”, “Ёшлар қаноти фаолиятини самарали йўлга қўйган туман Кенгаши”, “Аёллар қаноти фаолиятини самарали йўлга қўйган туман Кенгаши”, “Энг намунали “Ёшлар қаноти” фаоли” ва шу каби бир қатор номинациялар бўйича ғолибликка сазовор бўлган партия фаолларига диплом ва эсталик совғалари топширилди.
Саида Умаралиева
O`zLiDeP вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати котиби
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!