Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах автомобиль заводида Volkswagen гибрид ва электр транспорт воситаларини йиғиш йўлга қўйилиши мумкин
25 июль 2023 г 555 Комментарии: 0
Жиззах автомобиль заводида Volkswagen гибрид ва электр транспорт воситаларини йиғиш йўлга қўйилиши мумкин.
Бу жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган ҳукумат қарори лойиҳасида кўрсатилган. Ҳужжат доирасида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига Жиззах вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2023 йил охиригача лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш, уни амалга ошириш учун кредитлар жалб этиш, ускуналарни монтаж қилиш ва ишга тушириш ҳамда синов йиғишни йўлга қўйиш вазифаси юклатилган.
Таъкидлаш жоизки, ҳужжат шунчаки лойиҳа бўлгани учун ташаббусни амалга ошириш муддатлари ўзгартирилиши мумкин.
Эслатиб ўтамизки, 2020 йилда “Ўзавтосаноат” ва “Фолксваген Груп Рус” концерни ўртасида Жиззах автомобил заводи негизида Volkswagen ва Škoda русумли автомобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланган.
Ҳозирги вақтда заводда Volkswagen Caddy фургони негизида тижорат ва махсус автомобиллар йиғилмоқда. Ушбу лойиҳа ўтган йили бошланган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!