Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » “Сўғдиёна” навбатдаги баҳсларга тайёргарликни бошлади
16 ноябрь 2018 г 2 660 Комментарии: 0
“Нефтчи” га қарши баҳсдан сўнг жамоа қисқа муддатли таътилга чиққан эди. Бугун “Сўғдиёна” ўз қароргоҳларига йиғилди ва “Қўқон-1912” га қарши тайёргарликни бошлади.
Дарвидас Сернас Литва миллий терма жамоаси таркибида УЭФА Миллатлар лигаси мусобақаларига иштирок этмоқда. Нурилло Тўхтасинов ОТЖ билан “Dubai Cup” мусобаларида қатнашмоқда. Қолган барча футболчилар жамоа ихтиёрига етиб келишган.
Бугун жамоа машғулотларни дастлаб тренажор залида бошлаган бўлса, кейинчалик ўз майдонларида давом эттиришди.
Эслатиб ўтамиз, Pepsi Суперлига 31-турида “Сўғдиёна” Қўқонда “Қўқон-1912” жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ўйин 25 ноябрь куни соат 15:00 да бўлиб ўтади.
“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!