» » Жиззах политехника институти фаолиятига бир назар

Жиззах политехника институти фаолиятига бир назар

16 ноябрь 2018 г 5 416 Комментарии: 0

Ҳозирги кунда Жиззах политехника институтида 358 нафар педагог ўндан ортиқ миллат вакилларига мансуб 5285 нафар талабаларга сабоқ бериб келмоқда. 2018-2019 ўқув йилида олийгоҳга 1200 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинди.

Институтнинг иқтидорли талабаларидан 4 нафари 2018-2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруғига биноан Ислом Каримов ва Беруний стипендиалари билан тақдирланди. Лочинбек Барноев, Азиза Файзиева, Шоҳрух Маҳкамовлар Беруний, Барно Қўшбақова эса Ислом Каримов номидаги давлат стипендиясини қўлга киритди.

Барно Кўшбакова  “Ўзбек жанг санъати” миллий спорт тури  бўйича Ўзбекистон чемпиони. У 2016 йил сентябр ойида Германия давлатининг Бад-Кисинген шахрида WMAC ташкилотининг Х-жаҳон жанг санъати ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди.

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан ҳамкорликда “Ўзбек жанг санъти” миллий спорт тури бўйича катталар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубогида  1-ўринни эгаллаган. 2017 йилда Корея давлатининг Чонг-Жу шаҳрида утказилган WoMAU жахон фестивалида 1-ўринни эгаллаган. Яна шу йилда Корея давлатининг Чонг-Жу шаҳрида  “Ўзбек жанг санаъти” миллий спорт тури бўйича ўтказилган халқаро турнирда 1-ўринни эгаллаган.

Очилов Азизбек институтнинг  Электромеханика ва радиоэлектроника факультети Электроэнергетика йўналиши талабаси.  У 2017 йил 4-18 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси “Физика-қуёш” илмий ишлаб чиқариш материалшунослик институтида бўлиб ўтган “Renewable energy sources” мавзусидаги ёзги ўқув курсида иштирок этиб, сертификат билан тақдирланган.   

Институтимизда фаол ва ташаббускор талабалар талайгина. Ҳаммасининг ўз йўли, иқтидори ва имкониятлари мавжуд. Энг асосийси иқтидорлилар –юрт бахти. Улар ҳамиша келажак меваси бўлиб хизмат қилади.  Ёшларни ҳамиша қўллаб-қувватлаш, уларга зарур имкониятлар яратиш биз–педагогларнинг зиммасидаги долзарб вазифа.

Кейинги бир йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг етмишга яқин Фармон, қарор ва фармойиши қабул қилинди. Бу том маънода таълим тизимидаги ўзгариш ва янгиланишлар жараёнини бошлаб берди.Шундай экан, талаба ёшларнинг меҳнати, ўқиши, турмуши ва дам олишини мазмунли ўтказишда ёшлар иттифоқи, касаба уюшмалари ҳамда олий ўқув юртлари маъмурияти ҳамкорликда ишлаб, ўз масъулиятини янада оширишлари керак.

Талабаларнинг ижтимоий фаоллиги уларнинг бўш вақтдан қандай фойдаланишида, уни қай даражада ташкил қилишида ўз ифодасини топади. Фаол талаба бўш вақтида талабалар ўртасида дўстликни мустаҳкамлашга, ўз билими, қобилияти ва маданий даражасини ҳамда билим савиясини ўстиришга, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаёти билан яқиндан ва муттасил танишиб боришга ҳаракат қилиши ва ўртоқларини ҳам бунга даъват этиши лозим.

                                                                      Равшан ХИДОЯТОВ,

Жиззах политехника институти

“Менежмент” кафедраси доценти.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!