» » Жиззахда донли экинлар етиштириш ҳажми 8,2 % фоизга ошган

Жиззахда донли экинлар етиштириш ҳажми 8,2 % фоизга ошган

10 август 2023 г 394 Комментарии: 0

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистонда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 5,4 млн тонна донли экинлар етиштирилган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирганда 7,3 %га ошган.

Дон экинларини етиштириш бўйича ҳудудлар ўртасида пешқадамликни Фарғона вилояти эгаллади. Унинг, дон экинлари умумий ҳажмидаги улуши 12 %дан ошган.

Шу билан бир қаторда, юқори улуш Сурхондарё (11,8 %), Қашқадарё (11,3 %), Андижон (9,0 %), Самарқанд (8,3 %) ва Жиззах (8,2 %) вилоятларида қайд этилган.

Умумий ҳажмдаги паст улуш, Қорақалпоғистон Республикаси (2,1 %) ва Навоий вилояти (3,6 %) да кузатилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!