» » Жиззахда МИБ 8 та оиланинг газдан қарздорлигини ҳомийлик асосида тўлаб берди

Жиззахда МИБ 8 та оиланинг газдан қарздорлигини ҳомийлик асосида тўлаб берди

15 август 2023 г 270 Комментарии: 0

Бугунги кунда электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш турмуш тарзимиз ва шароитимизда ажралмас қисмига айланиб улгурган десак, муболаға бўлмайди. Агар электр энергияси бўлмаса, на телевизор, кўрсатади, на телефонни қувватлаб бўлади. Табиий газ бўлмаса, тутатиб ўтин ёқишга мажбур бўлади.

Инсон қадри ҳамма нарсадан устун. Муҳтожларга меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш халқимизга хос фазилатдир.

Хусусан, истеъмол қилинган энергия ресурсларидан суднинг ижро варақаларига асосан 8 нафар фуқароларнинг мавжуд 8 миллион сўм қарздорликлари Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлими ташаббуси билан ҳомийлик асосида тўлаб берилди. 

Натижада ушбу хонадонлар яна тармоққа қайта уланиб, кимнингдир хонадонига чой газда қайнаган бўлса, кимнингдир келини газда овқат қиладиган бўлди. 

Бу каби тадбирлар давом этмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!